Мактабда 5 ташаббус доирасида тадбир ўтказилди

Фарзандларимиз камолотида Юртбошимиз илгари сурган беш ташаббуснинг

ўрни беқиёс. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ана шу ташаббусни амалга оширишга қаратилган тадбирлар ўтказмоқда.

Навбатдаги тадбир Олмазор туманидаги 29-мактабда ўтказилди.

1 2 3 4 5 6 7

ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, Олмазор туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева ва бошқалар ёшларни муносиб камолга етказишга қаратилган беш ташаббус мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, бу борада қабул қилинган дастурга мувофиқ жойларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни таҳлил қилдилар. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашига шу ҳудуддан депутат этиб сайланганидан буён “Хислат” маҳалласида ва мазкур мактабда қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани, халқ билан мулоқот жараёнида ўрганилаётган муаммолар тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилаётгани таъкидланди.

ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек мактабда ўқиб юрган кезлари ёзган шеърини ўқиб бергач, ўқувчилар орасида ижодга қизиққан ёшлар учун “Маҳорат мактаби” ташкил этилишини маълум қилди.

Айтиш ўринлики, Президентимиз ташаббуси билан бошлаганган бешта ташаббуснинг барчаси мазкур мактабда мужассамлашгани қувонарли ҳолдир. Бу масканда замонавий кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, компьютер ўйинлари учун майдонлар ташкил этилган.

Мактаб саҳнасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган бадиий чиқишлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

ЎзМУ Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабаларининг чиқишлари ўқувчиларда спортга қанчалик иштиёқ уйғотгани уларнинг чақноқ кўзларида акс этиб турарди.

Тадбир давомида аълочи ва фаол ўқувчиларга турли эсдалик совғалар, ширинликлар инъом этилди.

Энг фаол ўқувчилар ЎзМУнинг “Ташаккуронома”си билан тақдирландилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Ман Хидиров Аброр домланинг ишларига, ташаббускорлигига тан бераман. Домламизга жуда ҳавас қиламан. ЎзМУда ҳамма домла Аброр Хидиров, Тўлқин Эшбеков, Нажмиддин Қодировдек ишласа, ректоримиз Авазжон Мараҳимов ЎзМУнинг рейтинггини дунёда 1-ўринга чиқаришига ишонаман. Аброр Хидиров домлани Тарих факультетига декан қилиб тайинласангиз, бу факультетни дунёда ё-ўринга чиаришига умид қилсак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *