Мактаб ўқувчилари таассуроти бир олам
Болаликда олинган билим тошга ўйиб ёзилган каби мустаҳкам бўлади, деб бежиз
айтишмаган. Бугунги ўсмир-ёшлар эртага университет талабаси, турли соҳа соҳиблари бўлишини назарда тутсак, демак, уларнинг таълим-тарбияси учун ҳар биримиз масъулмиз. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Йўл харитаси”да пойтахт шаҳримиз мактаблари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Яқинда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган 57-умумий ўрта таълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари ЎзМУга келдилар. Улар Миллий университет бўйлаб саёҳат қилдилар, ўқув хоналари, музейлар билан яқиндан танишдилар.
ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров ўқувчилар билан давра суҳбатида Миллий университет тарихи, эришган ютуқлари ҳамда барча факультетлар фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Oқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар олдилар.
ЎзМУ Ахборот хизмати
Сўнгги фикрлар