Мардлар қўриқлайди Ватанни

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ёшлар маркази байрамона

руҳда безатилган. Сахнага Ватанпарварликни мадҳ этувчи шиор ва лозунглар, гуллар ўрнатилган. Овоз кучайтиргич орқали Ватан, истиқлолни мадҳ этувчи мусиқалар янграмоқда. Талабалар, харбий кафедра офицерлари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат 513 нафар мехмонлар ўзлари учун ажратилган жойларини эгаллашмоқда. Бунинг сабаби Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан химоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5529-сонли Фармойиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 1152-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 13 январь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳар ёшлар марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан Миллий гвардия харбий-техник институти, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган “Шунқорлар” харбий-спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш ва “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остидаги маъданий-маърифий тадбирида иштирок этиш.

“ — Дунёда шарафли вазифалар жуда кўп, аммо улар ичида киндик қонинг томган Ватанингни ҳимоя қилиш шарафлилар ичра шарафлисидир. Негаки, Ватан – бу инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, аждодларимиз уйғоқ, руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир! Ватан асл ватанпарварлар кўксида жон қадар эъзоз ва ҳимоя топади. Жалолиддин Мангуберди шижоати, Амир Темур жасорати… Булар кўксида Ватан деган қуёшни кўтариб яшаган улуғ аждодларимиз. Шу боис улар қалбларимиз тўрида. Ватан тарихини нима безаб туради, деб сўрасалар, мен ҳеч иккиланмай шижоату жасорат, маърифат-у адолат, садоқат-у ҳимоят, деган бўлар эдик”- дейди ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов.

        Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан ЎзМУ биринчи проректори Давлатбай Жумабаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хуршид Дўстмуҳаммад, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси Шухрат Жалилов, Талабалар шаҳарчаси хокими Қаҳрамон Шоназаров, Тошкент давлат юридик университети ректори Расулжон Хакимовлар хам Ватан ҳимояси, унинг шаъни, қадр-қимматини сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, ҳар бир фуқаронинг олий бурчи эканлигига алоҳида тўхталишди.

Талаба-ёшлар томонидан тайёрланган байрам дастури иштирокчиларга кўтаринки рух ва кайфият бахш этди.

                              ЎзМУ Ахборот хизмати

https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/1079

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *