Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига

Элпарвар Президентимиз ташаббусларидан руҳланиб ва бугун

кутилмаган ажиб воқея “илҳом” бериб “Саховат савоби ва кўмакдан кўтарилган кўнгиллар” сарлавҳали таҳлилий мақола ёзишга жазм қилдим.

Сайтимизни кузатиб боринг, дейди Дониш домла.

2аа

#xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди.

Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.

Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз.

 2а

ТАШАККУРНОМА!

Комил Алламжоновнинг телеграм каналида “Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига” сарлавҳали ажойиб хабарни завқ билан ўқиб турган чоғимда телефоним жиринглаб қолди.
“Уйингизнинг олдида тургандик, қайси қаватга олиб чиқайлик?”– деган савол берди бир йигит салом-аликдан кейин.
Нотаниш меҳмоннинг гапини тушунмасам-да ортиқча суриштириб ҳам ўтирмасдан “Ҳозир ўзим тушаман” дедим-у тўртинчи қаватдан пастга югурдим.
Не кўз билан кўрай, ҳозиргина ўша телеграм каналида кузатган манзараларим эшигимиз олдида ҳозиру-нозир бўлиб турибди!
Барака топгур йигитлар анча оғир қутини хонадонимгача олиб чиқиб бердилар. Уларни дуо қилиб қолдик, албатта!
Набирам Азизбек иккимиз қутини очсак, тансиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан лиммо-лим!

«Масс-медия фонди» томонидан йўлланган мактубни ўқиб, дилим яйраб кетди. Ижодкорга аввало бир оғиз ширин сўз, эътироф-у эътибор — энг катта мукофот! Ғоят илҳомбахш сўзлар битилган қутлов мактубини кутубхонамда сақланадиган «Фахрий ёрлиқ», «Ташаккурнома»лар сақланадиган бўлмачага жойлаб қўйдим.

Мазкур фонд маъмуриятига, бу инсонпарварлик лойиҳаси ташкилотчиларига самимий миннатдорчилик изҳор этиб, эзгу ишларида омадлар тилаймиз.

Эҳтиром ила Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *