Машиналар жойини топади!

ЎзМУ атрофида ҳам енгил машиналар жойини топиб, автобуслар ва пиёдалар бемалол юрадиган бўларкан, дейди Дониш домла.

ТОШКЕНТДА 20 ДАН ОРТИҚ КЎП ҚАВАТЛИ АВТОТУРАРГОҲЛАР ҚУРИЛАДИ

Тошкент шаҳрида 20 дан ортиқ автотураргоҳлар қурилади, деб хабар беради “Gazeta.uz”.

Яқин кунларда Тошкент аэропорти ёнида қарийб 800 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ барпо этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Рустам Раҳматуллаев маълумот берган.

530 та автомобилга хизмат кўрсатишга мўлжалланган автотураргоҳлар, шунингдек Тошкент марказий вокзали ва Ипподром бозори ёнида ҳам қурилади.

Рустам Раҳматуллаевнинг маълум қилишича, умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳудудида 20 та кўп қаватли автотураргоҳлар барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Уларнинг ҳар бири ярим миллионта автомобилни ўз ичига олади. Автотураргоҳларда шунингдек, техник хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам жойлашади.

Кўп қаватли автотураргоҳлар ҳозирда пойтахтнинг Чорсу бозорида ва “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказида мавжуд.

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Jumamurodova Muyassar:

    «ЎзМУ атрофида ҳам енгил машиналар жойини топиб, автобуслар ва пиёдалар бемалол юрадиган бўларкан» Ustoz, yanada aniqroq vaqtini ayting. Ba’zi bir haydovchilar borki, odam gavjumligiga qaramay, tezlikni oshirib haydab kelishadi. Nahot piyodalarga talofat yetkazib qo’yaman deb o’ylashmaydi?

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *