Маънавий таҳдидларга қарши курашиш давр талаби

Бугунги кунда ёшларнинг асосий мақсади ўқиш бўлиши керак.

Улар сотқинлик ва хоинлик каби атамаларни маънавиятга таҳдид солувчи ёт тушунча эканлигини англаши зарур – дея филология фанлари доктори, профессор Ёқутхон Маматова Журналистика факультетида ўтказилган  Ёшлар хуқуқбузарлигини олдини олиш ва маънавиятга таҳдид солувчи иллатлар” мавзуидаги профилактик давра суҳбати иштирокчиларига қарата мурожаат йўллар экан бундай иллатларнинг негизида маънавиятсизлик, билимсизлик туриши ва энг катта иллат эса ўз ватанига хоинлик эканлигини таъкидлади.

Афсуски, хориждаги ташкилотлар ваъда қилган мўмайгина пулларга ёшларимиз ўз туғилиб ўсган ватанларини ҳам сотиш ҳоллари учрамоқда.  Зотан, бугунги олдимизда турган долзарб масалалардан бири ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларни олдини олишдан иборатдир.

– Ҳозирги кунда ёшларимимз ўртасида афсуски худбинлик иллати кўп учрамоқда. Худбинлик – бу фазилат эмас, салбий қусур деб атасак ҳам бўлади. Инсонинг одоб-аҳлоқи яхши бўлмаса, шу ярамас иллатга эга бўлади. Бизда жўмарлик, деган тушунча бор. Булар жонини ватани учун фидойи қиладиган инсонлардир. Улар ушбу тушунчани ақли, юраги билан ҳис қиладиган инсонлардир. Улар доимо ватанимизнинг равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшиб келадилар. Инсонпарварлик йўқ жойда, худбинлик пайдо бўлади. Шундай иллатларни инсон ўзидан йўқотиши керак. Худбинлар эса, бу ҳамиша ўзининг манфаатини кўзлайдиган инсонлардир. Улар юраги билан эмас, пешонаси билан англайдиган инсонлардир. Худбинликнинг охири жиноятга олиб келади. Инсон зоти яшар экан, ҳамиша ўз устида ишлаши, ўзини тарбия қилиб бориши керак. Ҳурматли ёшлар, худбинлик қусурларидан ўзингизни асранг, кўпроқ китоб ўқинг. Китоб инсоннинг маънавий дунёсини бойитади. Келажак сари яхши ниятлар ила интилинг дея ёшларни худбинликка қарши курашишга чақирди тадбир иштирокчиси  Ўзбек филологияси кафедраси катта ўқитувчиси Феруза Топилдиева.

— “Жиноятчилик жамиятнинг барқарор ривожланишига жиддий хавф-хатар пайдо қилувчи ижтимоий ходиса бўлиб, унинг тахдидини таъсир доираси ҳуқуқий қонунлар асосида белгиланади. Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Жиноятчилик кўламининг тобора кенгайиб бориши ҳар қандай жамият ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигининг жиддий кушандаси ҳисобланади. Жумладан, мамлакатимизда ана шундай иллатларга қарши курашиш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор  ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаммамизнинг олдимизда турган энг муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Жиноятчиликка қарши курашиш фақат ҳуқуқ тартибот органларининг эмас, балки кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлмоғи зарур. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири”- дейди Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ХПП Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Мадина Инагамова.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўз маърузаларида жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинганлиги, инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлаши ва тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир якунида Журналистика факультети талабалари ўртасида ўтказилган “Мен диний экстремизм ва терроризмга қаршиман” танлови ғолибларининг ҳар бири факультет Фаҳрий ёрлиғи ва бадиий адабиётлар жамланмаси билан тақдирланишди.

Равшан ОМОНОВ,

Журналистика факультети

Ёшлар билан ишлаш бўйича

декан ўринбосари

https://www.nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/1592

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *