Маънавият сарчашмаси

Она юртимиз бахту иқболи – маънавий-маърифий суҳбатларимиз бош мавзусига айланган.

3

Она Ватанимизнинг буюк келажаги йўлида хизмат қилиш ҳар биримиз учун – энг олий саодатдир!

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йилда “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилган “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китоби мазмун-моҳиятини теран ўрганишга бағишланган суҳбатда Тошкент шаҳар халқ таълими мутасадди ходимлари шундай хулосага келдилар.

4

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур китоби давримизнинг ўзига хос солномаси бўлган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз,– деди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек.– Эътибор берган бўлсангиз, муҳтарам Юртбошимизнинг турли йилларда чоп этилган китоблари номларидаёқ ўша даврдаги ҳаётимиз, бошимиздан кечирган воқеа-ҳодисалар моҳияти акс этганини англайсиз. “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг”, “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли”, “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, “Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик”, “Ислоҳотдан мақсад халқ турмуш даражасини юксалтиришдир”, “Биздан oзoд ва oбoд Ватан қoлсин”, “Бунёдкoрлик йўлидан”, “Янгича фикрлаш – давр талаби”, “Хавфсизлик ва барқарoр тараққиёт йўлидан”, “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз”, “Oзoд ва oбoд Ватан, эркин ва фарoвoн ҳаёт – пирoвард мақсадимиз”, “Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз”, “Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак”, “Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли”, “Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ”, “Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди”, “Жамиятни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезон ва мақсадидир”, “Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида”, “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”, “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир”, “Мамлакатимизни янада обод этиш ва модернизация қилишни қатъият билан давом эттириш йўлида” “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”…

1

Бу китоблар номида ҳам, уларнинг замирида ҳам ўша даврдаги воқеликлар ўз аксини топган. Мана энди бугунги дориломон кунларга хос-у мос китоб: “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”. Давлатимиз раҳбарининг бу янги китобида Она юрт бахту иқболи ҳақида фахр билан сўз юритилмоқда! Буюк келажагимиз йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат эканлиги ҳақидаги фикрлар ҳар биримизга ғурур бахш этади.

Шуни фахр-ифтихор билан айтиш жоизки, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобининг бош қаҳрамони – муаллифнинг ўзлари, Президентимиз Ислом Каримов бўлса, асосий қаҳрамонлари – Юртбошимиз атрофига жипслашиб Ватан равнақи учун астойдил хизмат қилаётган заҳматкаш халқимиз, мўл-кўл ҳосиллар етиштираётган бободеҳқонлар, серҳосил боғлар яратаётган боғбонлар, замонавий бинолар барпо этаётган бунёдкорлар, равон йўллар қуришаётган йўлсозлар, борлиққа нур таратаётган энергетиклар, узоқ манзилларни яқин қилишаётган ҳаво кемаларидан тортиб поезду автомобилларгача бошқариб келишаётган фидойилар, зиёлилар, олимлар, ихтирочилар, санъат ва маданият ходимлари, пиру бадавлат отахону онахонлар, камол топаётган ёшлар ва барча эзгу ниятли замондошларимиздир!

2

Ушбу китобда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳалар – таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларнинг ўрни, уларга янада қулай шароит ва имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар; ҳар бир ҳудуд ва минтақа бўйича яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган режалар, устувор лойиҳалар; қадимий ва янги тарихимиз ҳақида, собиқ советлар тузуми моҳиятини фош этадиган мисоллар, бугунги кунда дунёнинг айрим ҳудудларида бу тузумни тиклашга бўлаётган ҳаракатлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси тўғрисидаги қарашлари ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён қилинган. Китобда баён этилган кўплаб воқеа-ҳодисалар мустақил Ўзбекистонимиз, халқимизнинг янги тарихини ўрганишимизда ғоят қимматли манбадир.

Ўтмишини унутган халқнинг келажаги қандай бўлишини изоҳлашга ҳожат йўқ. Бу борадаги билим ва маънавий оламимизни янада бойитиш учун ҳаётга теран нигоҳ билан боқиш билан бир қаторда ушбу мавзудаги ишончли манбаларни, китобларни чуқур ўрганиб боришимиз мақсадга мувофиқдир.

Бу китобнинг асосий мазмун-моҳияти унинг мундарижасидан ўрин олган мавзуларида ўз ифодасини топган. Китобга битилган сўзбошида қайд этилганидек, 2015 йил 29 март куни юртимизда улкан сиёсий воқеа Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳакда сўз юритганда, аввало, ҳар томонлама юқори савияда, муқобиллик асосида ўтган бу сайлов мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида яна бир муҳим, ҳал қилувчи босқич бўлиб, халқимизнинг ўз кучи ва салоҳиятига бўлган ишончи нақадар мустаҳкам экани, унинг сиёсий-ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги, Ватанимизнинг бугунги ва эртанги такдири учун дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётганини амалда яққол намоён этганини таъкидлаш лозим.

Мазкур тўпламнинг бош ғоясини қуйидаги сўзларда мужассам бўлган энг муҳим ўзак фикр ташкил этади: «Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда «Эртага ким бўлишимиз. кандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим». Китобда шундай ёндашув асосида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тарихий йўли теран таҳлил қилиниб, бу ҳаётий саволларга чуқур ва ҳаққоний жавоблар берилган.

Миллий тафаккуримиз хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшиладиган, бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг энг муҳим устувор йўналишларини ўзида мужассам этган ушбу китоб биз учун аввало янги ва яқин тарихимизнинг ҳали биз тўла англаб етмаган кўплаб қирраларини яна бир бор кашф этишга асос бўлади. Шу билан бир қаторда бу асар жамиятимиз тараққиёт фалсафасини, мамлакатимиз ва халқимиз келажаги, унинг равнақини белгилаб берадиган муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, эртанги кунга умид ва ишонч туйғуси билан қарайдиган барча замондошларимиз, айниқса, дунёқараши муносиб шаклланаётган ёшлар давлатимиз раҳбарининг бу китобини зийраклик билан ўқиб ўрганишлари мақсадга мувофиқдир.

Давра суҳбати иштирокчилари бу китобдан ўрин олган мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Ҳар қандай китобни ўқиш билан бирга унинг мазмун-моҳиятини теран уқиб олиш учун у ҳақда жонли мулоқотлар жуда муҳим ўрин тутади. Маънавият тарғиботчиси бўлган педагог ходимлар “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобида баён этилган эзгу ғоялар моҳиятини теран англаган ҳолда эл ичра маънавий нур ва зиё таратишни ҳам олий саодат деб биладилар.

 Улуғбек УСМОНОВ,

журналист

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Нигора:

    Тулқин ака сизга гап йўқ. ҳамма қилаётган ишингиз чин юракдан бўлади. Сиз инсонларни паст баландга ажратмасдан ҳаммани меҳр билан ҳурмат қиласиз. Сизда доим самимий табассум. Сиздан бошқалар ҳам ўрнак олса яхши бўлар эди. Сиздек ватанимиз жонкуяр устозлари кўпаяверсин. Ижодизга ижодлар қўшилсин. Янада Бургутдек тоғдек юксакликка эришинг.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *