МАЪРИФАТПАРВАРНИНГ МАЪНАВИЙ ҚАЛҚОНИ
Ҳар бир инсон ҳаётда ўз орзу-мақсадларига интилиб меҳнат қилади, изланади.
Шу эзгу мақсадлар уни ёруғ йўлларга етаклаб, умр мазмунини безайди, эл-юрт ичида қадр-қиммат топади.
Аброр Бердиев 1964 йил 25 январда Самарқанд вилояти Ургут тумани тоғ ён бағрида жойлашган тўрткул қишлоғида таваллуд топди. 1981 йил ўрта мактабни тугатиши биланоқ меҳнат фаолиятини колхозда оддий хизматчи вазифасидан бошлади. У ёшлигиданоқ адабиётга қизиқар, классик мусиқа ва спорт машғулотлари унинг жони дили бўлганлиги учун ҳам 1983-85 йилларда Германия демократик республикасида ҳарбий хизмат сафарида 6 километрлик масофага югуриш мусобақасида ғолибликни қўлга киритиб, 1-даражали ҳарбий спортчи намунациясини қўлга киритган. Партия сафига қабул қилинган ва Генерал Армия ГСВГни фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланган. 1992 йилда Тошкент давлат юридик институти дипломини олиши билан шу институтнинг аспирантурасига қабул қилиниб, 1995 йилда тугатган. Шу оралиқла араб тили мутахассислиги бўйича шарқшунослик институти курсини ҳам тугатади.
Тошкент шаҳар адлия бошқармасида меҳнат фаолиятини 1997 йилнинг февраль ойидан диний ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш бўлимида етакчи маслаҳатчи давозимидан бошлаган. Бу даврда лойқаланган сувлар ҳали тиниб улгурмаган эди. Турли оқимлар таъсири остида диний экстремистик, террористик ҳаракатларни вужудга келиши, варақа тарқатишлар, ўзини-ўзи портлатишлар каби мудҳиш ишлар, Сараосиё, Андижон, Қўқон, Паркент ғалаёнлари, айниқса Пойтахтимизда содир бўлган 1999 йилдаги 16 – февраль воқеалари тинч аҳолини қаттиқ саросимага соларди. Пойтахтда бу каби салбий ҳолатларни олдини олишда адлия бўлими масъул ходими А.Бердиевнинг хизмати беқиёсдир. “Ҳар қандай жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” шиори остида у тиним билмас, чарчоқ нималигини унутган ҳолда ҳамкор идоралар билан янги лойиҳалар асосида дастурлар ишлаб чиқиб, ҳаммани ҳуқуқий тарғибот ва маърифатга сафарбар қилар, адашган ёшлар билан учрашувлар ўтказиб, уларни тўғри йўлга бошқаришга бутун борлиғи билан уруниши, бундан ташқари ўтказилган илмий амалий конференциялар, семинар тренинглар, медиа режалар асосида ОАВ орқали дам-бадам чиқишлари самарасиз кетмади. Дарҳақиқат интеллектуал салоҳиятга эга бўлган бугунги ёшларимизни ҳар қандай ёвуз кучлар ҳам тўғри йўлдан адаштира олмаслиги айнан ҳақиқатдир.
2001-2004 йилларда назорат ва таҳлил бўлими, 2004-2007 йилларда нотариат ФҲДЁ ва адвокатура бўлимида, 2007-2001 йилдан тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлимида етакчи маслаҳатчи ва 2011-2018 йилларда бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати сессия материалларини ёритишда кўрсатган фаоллиги учун Олий Мажлис сенати ташаккурномаси билан тақдирланган. 2018 йилдан Учтепа тумани, 2019 йилдан Мирзо Улуғбек тумани адлия бўлимларида ва ҳозирги кунда Миробод туман адлия бўлимида бош юристконсульт лавозимида ишлаб келмоқда. Шунингдек, жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этиб, 2001 йилдан 2023 йилгача Тошкент шаҳар адлия бошқармаси касааба уюшмаси раиси вазифасини ҳам бажариб келган.
Аброр Бердиев ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилган «Сиз қонунни биласизми» кўрик танловларида 15 йил, «Тафаккур синовлари» кўрик танловларида 5 йил давомида раислик қилиб уларга йўл йўриқлар кўрсатди. Республика миқёсида ёш олимлар ўртасида, «Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия» мавзусида, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари билан ҳамкорликда қонунчиликни такомиллаштиршга қаратилган конференция материаллари тўпламларида мақолалари чоп этилган. Газета ва журналларда 300 дан ортиқ мақолалар муаллифидир. Шунингдек, матбуотда шеьрлари ҳам чоп этилган.
O‘zbekiston телерадиокомпаниясининг «Муносабат», «Нуқтаи назар», «Биз учун муҳим», «Қонун ҳимоясида» кўрсатувлари орқали ҳуқуқий лавҳалар таёрлашда фаоллик кўрсатди.Телевидение ва радио эшиттиришларда 1000 дан ортиқ чиқишлар қилган.
Аброр Бердиев адлия сохасида узоқ йиллик мехнат фаолияти, халол ва виждонан ишлагани, ватанга садоқати, самимийлиги ажойиб инсоний фазилатлари туфайли кенг жамоатчилик ва хамкасблар ҳурматига сазовор бўлди.
У ўз касбини улуғлаб, ҳуқуқшунос сифатида ҳар бир ишга жиддий масъулият ҳисси билан қараб, астойдил фаолият кўрсата билди.
Қонунчиликни янада такомиллаштиришда фаоллик кўрсатаркан, фуқароларнинг мурожаатларини синчиклаб ўрганиб уларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш, айниқса жойларда, махалла ва ўқув юртларида аҳолининг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги ҳамда сиёсий фаоллигини оширишда ёшларга фақат тўғриликни, ватанни севиш ҳамда адолатли бўлиш одоб-ахлоқни сингдириш, миллий кадриятимиз бўлмиш ёши улуғ инсонларни қадрлаш борасидаги сидқидилдан амалга ошираётган фидокорона хизматлари таҳсинга лойиқ ҳамда алоҳида олқишларга сазовордир.
Шу сабабли ҳам Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўкрак нишони, Адлия вазирлиги ташкил қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони медали, Вазирлар Маҳкамасининг фаҳрий ёрлиғи, Адлия вазирлдиги ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлардан 100 дан ортиқ ташаккурномалар билан тақдирланган.
Шуниси кувонарлики, бугун адлия сохасида мехнат килаётган аксарият ёшлар Аброр Бердиевни ўзларининг севимли устози маслахатгўйи дўсти деб биладилар.
Аброр Бердиев каби кўп қиррали ва катта тажрибага эга бўлган жонкуяр фидойи фахрий мутахассиснинг ишлаётганлиги албатта тизим ютугидир.
Тўлқин ЭШБЕК,
Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари
Сўнгги фикрлар