Маҳаллада «Ота-оналар университети» оилалар кўзгусига айланиши лозим
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида айни кунларда бир гуруҳ фуқаролар йиғини раиси ўринбосарлари малака оширмоқда. Улар билан навбатдаги машғулотимиз “Фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари ва “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмалари вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш тартиб-таомиллари” мавзуида бўлди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонида қайд этилганидек, ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июнда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 380-сон Қарори асосида ўрганилади. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон фарфони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қилинган.
Қарорнинг 6-боби “Фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари” деб номланиб, унда қуйидаги вазифалар белгиланган:
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилади.
«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолияти фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида фуқаролар йиғинлари ҳузурида «Кексалар маслаҳати» гуруҳи ташкил этилади.
«Кексалар маслаҳати» гуруҳлари фаолияти фуқаролар йиғини раиси томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида «Аёллар маслаҳат кенгаши» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилади.
«Аёллар маслаҳат кенгаши» жамоатчилик тузилмаси фаолиятига қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
Маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази фаолияти, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
ҳудудда хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли ишларни ташкил этади;
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этади;
ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб боради, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга кўмаклашиш бўйича чораларни амалга оширади;
«Аёллар маслаҳат кенгаши» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш чораларини кўради, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга оширади;
хотин-қизларнинг бизнес режаларини тайёрлаш юзасидан билим ва малакаларини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилади;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳити ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;
эрта никоҳларнинг олдини олиш, нотинч ва муаммоли оилалар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўяди;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш чораларини кўради;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузади, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
оилада турмуш маданиятини шакллантириш, хонадонларда санитария-гигиена қоидаларини кенг тарғиб этиш ишларини ташкил этади;
оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ёт ғоялардан аёллар, айниқса, ёш қизларни ҳимоялашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширади ҳамда мазкур тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-маънавий масалалар тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси ҳамда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади;
хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда мурожаатлари бўйича ишлар бажарилмаган тақдирда, маҳалла раиси (оқсоқоли) орқали юқори турувчи ташкилотга ёхуд ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдимнома киритади;
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлашга, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган аёлларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритади.
Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур.
Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш орқали маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш масалаларида, шунингдек, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда таклиф ва тавсиялар беради;
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданиятини, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок этади;
фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг фаолиятини самарали йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисига кўмаклашади;
камбағал ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади;
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган кексалар ва фахрийлар, намунали оилалар ва обрў-эътиборга эга бўлган шахслар салоҳиятидан ёшлар тарбиясига оид тадбирлар ўтказиш чораларини кўради;
кексалар ва фахрийлар иштирокида аҳоли ўртасида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича суҳбатлар ўтказади ҳамда эл ардоғидаги инсонлар билан учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил этади;
байрам саналари муносабати билан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда кексалар ва фахрийлар иштирокида маърифий тадбирлар ташкил этади;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этаётган кексалар ва фахрийларни давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифлар беради;
аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатади;
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилишида фаол иштирок этади;
лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар ташкил этади;
кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этади;
ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларни амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишига кўмаклашади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашади;
эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш чораларини кўради;
тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради;
илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказади;
Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар беради;
ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштиришга кўмаклашади.
Фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмалари (кейинги ўринларда – Университет) қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Университет ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Университет оилада соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш борасидаги билимларини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ўтказади;
Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, шу жумладан фуқаролар йиғини ҳудудидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари, ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тегишли комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.
Университет оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади.
Университетнинг мақсади — оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишдан иборат.
Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.
Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Университет машғулотларини фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровнома материалларидан, «Оила» маркази томонидан ўтказилган тадқиқот ишлари натижаларидан, статистик маълумотлардан, газета ва журналларда ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари амалга оширади.
Тўлқин Эшбек,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, «Дўстлик» ордени, «Олтин қалам» мукофоти соҳиби.
Сўнгги фикрлар