МАҲОРАТ ДАРСИГА АЙЛАНГАН УЧРАШУВ

Хушхабар: http://uchildiz.uz сайтимизда ҚҚДУ журналистика таълим йўналиши талабалари учун ҳам «Маҳорат мактаби» ташкил этилмоқда. У «Қорақалпоқ қалами» деб номланиб, талабалар ижоди қорақалпоқ ва ўзбек тилларида ёритиб борилади!

кк17.03.2018 karsu.uz

Бугун бизлар журналистика таълим йўналиши талабалар учун таъсирли учрашув ва маҳорат дарси бўлди десак янгилишмаган бўламиз. Чунки бизлар анча вақтлардан буён исми ва юзи юртимиз оммавий ахборот воситалари орқали таниш бўлган инсон Тўлқин Эшбеков билан учрашиш ва суҳбатлашиш бахтига эга бўлдик. Учрашувни факультет декани Қонақбай Турдибаев олиб борди.

Фото Тулкина Эшбека.

Учрашув бошида устоз Тўлқин Эшбеков ўзини йиғилганларга яқиндан таништирдилар. У ҳозирги вақтда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети доценти ва университет ахборот хизмати ходими лавозимида фаолият олиб боради экан. У инсон шу билан бир қаторда журналистика соҳасида ҳам анча қалами ўткирлашган ижодкор ҳам. Ўзбекистон телеканали орқали узатилаётган қатор ток-шоу кўрсатувлари да бугуннинг долзарб мавзулари бўйича ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этиб келади. Бир сўз билан айтганда, тиниб-тинчимас, ўз касбига меҳр қўйган инсон ва устоз.

Бугун ўтказилган учрашувда ҳам устоз ўз ижодий фаолияти ҳақида батафсил айтиб берди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса журналистика соҳасига оид яъни замонавий журналистиканинг назарияси ва амалий методлари ҳақида савол-жавоблар ва таклифлар ўртага ташланди.

Шу билан бирга учрашув давомида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика таълим йўналиши ўртасида ҳамкорликни янада юксалтириш бўйича келишиб олинди.

Умида УЗАКБАЕВА

ҚҚДУ журналистика таълим йўналиши 2-курс талабаси

http://karsu.uz/…/2442-ma-orat-dasriga-ajlangan-uchrashuv.h…

***

кк1 кк2 кк4

Тақдиримга ёзилган учрашув.

(Ташриф учун ташаккур азиз устоз!)

             Мехмон келса биз хар доим хурсандмиз. Қорақалпоқ халқининг  тариҳ сахифаларидан олиб қарасақ ҳам бу одатимиз бугин эмас, кеча эмас азалдан қонимизда бордир. Шу туфайли ҳам биз шоир бобомиз Ибройим Юсуповнинг мана шу қўшиқ сатрларин мисол қилсақ айни муддо

                            

                            Бизде сөз бар мийман ырысқы несибе

                            Қонақ кутиў зийнети ҳәр адамныӊ

                           Егер уйге бес кун қонақ келмесе

                          Шайы қонбас мениӊ байғус анамныӊ

 

16-март 2018-йил Қорақалпоқ давлат университети журналистика таълим йўналиши талабалари учун унитилмасдир. Тонг манода бизнинг фоалятимиздаги, бизнинг касбимиздаги ырысқы, несибели мийманымыз Ўзбекистон Миллий Университети доценти Тулқин Эшбеков факультетимизга ташриф буйирди.  1 босқичдан 4 босқичга қадар  бўлажак журналист талабалар иштирок этган бу дарс хар биримиз учун унитилмасдир.

Устоз — отангдан улуғ! Мана шу мақол энди мен учун ҳар доим ҳақикий мисол бўлиб қолди. Инсон ўз устида ишлашга чарчамаслиги керак! Бу тамойил мен учун ўлғайиш жараёнидаги енг олий соадатим ҳисобланади. Бу йил ҳудога шукур талабалик бахтига эришдим. Икки йил мобайнида тухтатишимга мажбур бўлган фаолятимни янгидан бошладим. Университетимизда ҳар куни профессор ўқитувчиларимиздан журналистика соҳасидаги билмаган нарсаларимни астойдил урганишга ҳаракат қиляпман. Бугунги учрашув мен учун умримдаги тариҳ саҳифаларидаг жой олди.

10-март куни мен Фасебук ижтимойи – социал тармоғида янги янгиликларни кўриш билан бантман. Бир қарасам мени Ўзбекистон Миллий Университети доценти Тулқин Эшбеков сизни ўз дустлар сафига қушти деган смс хабар келди. Албатта мен устозимизга дарҳол ёздим. Ва тақдирми бу тасодифми Тулқин ака Эшбеков яқин кунларда Қорақалпоқ диёрига меҳмон бўлишини айтти. Мен бу янгиликни эшитиб бошим осмонга етти. Сабаби Тулқин Эшбековни кўриш ва у билан мулоқотта бўлиш мен учун жуда муҳим эди. 14-март кўни узтозимиз Нукус шаҳрига етиб келганлиги ва факультетимизга келиб мастер-класс ўтишини айтти.

Бу кунни мен озиқиб куттим. 16-март куни ва ниҳоят бу учрашув ўз руёбига чиқди. Тулкин аканинг бизга берган малълумотлари ҳар бир талабанинг онгида бир умр акс этишига ишонаман. Негаки бу учрашув ўз-ўзидан амалга ошмади. Балким бу жараён тақдиримга ёзилгандир. Сабаби 10-март куни мен шу узтозимизга ёзмаганимда бу танишув амалга ошмасмиди…

Лекин бу дийдор пёшонамда борлигига шукур қилдим. Эндиликта сизнинг ишончингизни оқлаш ва тинмастан ижод қилишга ваъда бераман азиз узтоз…

кк3

 Шахноза Пердебаева

Қорақалпоқ давлат университети

қорақалпоқ филологияси

журналистика таълим йўналиши

1-босқич талабаси

***

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ филологияси факультети журналистика кафедраси ҳақида

 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси Қорақалпоқ филологияси факультети таркибида бўлиб, кафедрада ҳозирги вақтда 10 та профессор-ўқитувчи фаолият юритмоқда. Кафедра тарихига назар ташлайдиган бўлсак, журналистика бўлими 1983 йили ҳозирги қорақалпоқ филологияси факультети таркибида ташкил қилинган. Филология фанлари докторлари профессор Камал Мамбетов, профессор Юнис Пахратдинов, профессор Сражатдин Ахметов, филология фанлари номзодлари доцент Генжемурат Есемуратов, доцент  Ибрайим Ўтеўлиев,  Қорақалпоғистонга хизмат кўрсаткан маданият ходими Шараф Уснатдинов, «Еркин Қарақалпақстан» ва «Вести Каракалпакстана» газеталарининг бош муҳаррири Кенесбай Реймов, таниқли журналист Шарапатдин Аяпов, филология фанлари номзоди, доцент М.Жумамуратовалар шу дастлабки очилган йиллари талабаларга мутахассислик фанларидан дарс берди.

Қорақалпоқ филологияси факультети қошидан ташкиллаштирилган журналистика мутахассислигига дастлабки талабаларни қабул қилиш 1983-1984 йиллари бошланган бўлса, 1985-1989 йиллари вақтинча тўхтатилади. 1989 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб журналистика мутахассислигига яна  талабалар қабул этилиб, факультет таркибида «Адабиёт назарияси ва журналистика» кафедраси бўлиб очилди. Кафедрага филология фанлари доктори, профессор Камал Мамбетов раҳбарлик этди.

1988-1989 йиллари журналистика мутахассислигини тамомлаган бир гуруҳ ёшлар ишлаб-чиқариш соҳаларига йўллама олиб, улардан кўпчилиги республикамиз оммавий ахборот воситаларининг турли соҳаларида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Ўша пайтдаги битирувчилардан айримлари эса, бугунги кунда ёшларга журналистика мутахассислигидан таълим бериб келмоқда. Улардан Зияда Қожиқбаева, Даўлетбай Бекбаўлиев, Тамара Машарипова, Апсамет Абдимуратов, Злийха Оразимбетоваларни атаб ўтиш ўринли.

Кафедра ўз ишини бошлаган кундан бошлаб олий маълумотли журналист мутахассисларни тайёрлаш билан бирга, кафедрада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш соҳасида ҳам катта ишлар бажарилиб келинмоқда. Натижада кафедра ўқитувчиларидан Малика Жумамуратова, Даўлетбай Бекбаўлиев, Апсамет Абдимуратов, Зияда Қожиқбаева, Злийха Оразимбетова, Бахитбай Палўанов, Қууанишбай Қалекеев, Аманжол Аяпов, Ҳурмет Атажановлар фан номзоди илмий даражасига эга бўлишган бўлса, яқинда кафедрамизнинг яна бир аъзоси Тамара Машарипова эса филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлди. Шунингдек, кафедра аъзоларидан ассистент ўқитувчилар Жанабай Марзияев, Ерполат Жаримбетов, Мурат Қудайбергеновлар ҳам бугунги кунда филология йўналиши бўйича қатор илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Яъни бугунги кунда кафедранинг илмий салоҳияти 70 % ни ташкил этади.

Журналистика бакалавр таълим йўналишида бугунги кунда 95 та талабалар таълим олаётган бўлса, магистратура ихтисослиги бўйича эса 7 та магистрантлар таълим олмоқда.

Шунингдек, журналистика кафедрасининг профессор-ўқитувчилари томонидан мутахассислик фанлари бўйича янги адабиётлар яратиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар қўлга олиниб, натижада қатор ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, фанлар бўйича маъруза матнлари ишлаб чиқилган ва бу ҳар йили такомиллаштирилиб борилади. Хусусан, кейинги йиллари Даўлетбай Бекбаўлиевнинг «Мен редакциядан», «Газета қалай шығады?», Зияда Қожиқбаеванинг «Талантқа қанат», «Қарақалпақстан публицистикасында суд очерклери», «Публицистика жанрлары», «Реклама тилиниң түсиндирме сөзлиги», Малика Жумамуратованинг «Журналистика ва әдебият», «Сөз маржанын дизгенлер», «Ашық хабар системаларында информациялық, психология қәўипсизлиги», Апсамет Абдимуратовнинг «Қарақалпақстан фотожурналистика тарийхынан», Қууаниш Қалекеевнинг «Қарақалпақстан баспасөзи ҳәм ғәрезсизлик дәўириндеги руўхый раўажланыў», таниқли журналист Шараф Уснатдиновнинг «Журналистикаға кирисиў», Тамара Машарипованинг «Публицистика теориясының бир пүтин концепциясы: илимий-методикалық анализ» монографияси, «Жанлы даўыс», «Өзимди излеймен, …» ўқув қўлланмалари нашрдан чиқди.

Кафедрада «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар таярлашнинг миллий дастури» талаблари асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Яъни дарс ўқитишда замонавий ахборот коммуникацион ва педагогик технологияларидан кенг фойдаланилиб ўтилади. Шулар самараси 2017 йил кафедра профессор-ўқитувчиларидан Малика Жумамуратова, Зияда Қожиқбаева ва Злийха Оразимбетовалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили ўтказилиб келаётган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичининг «Журналистика ва ахборот» таълим соҳаси бўйича иштирок этиб, улардан Малика Жумамуратова «Инновация ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши педагог» номинацияси ғолиби бўлди. Шу билан бирга 2016 йили кафедрамиз аъзоларидан Бахитбай Палўанов ва Ҳурмет Атажановлар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий тармоқ (минтақавий) маркази «Журналистика ҳәм коммуникация» йўналиши бўйича ўз малакаларини ошириб қайтган бўлса, 2017 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида эса кафедра аъзоларидан Малика Жумамуратова, Зияда Қожиқбаева, Жанабай Марзияев ва Ерполат Жаримбетовлар мазкур марказда ўз малакаларини ошириб келди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки журналистика мутахассислигини битириб, ўз соҳаси бўйича ишлаётган ёшлардан аксарияти ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб, ҳар йили Ўзбекистон кўламида ўтказилаётган ҳар хил танловларда ўз ижодий ишлари билан иштирок этиб совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Мана шундай шогирдлардан Дилбар Қидирниязова, Лола Нуратдинова, Дилбар Ғаниева, Минажатдин Қутлимуратов, Гулназ Нурбековалар «Олтин қалам» танлови ғолиблари ҳисобланса, Сағиндиқ Жаниев, Ариўхан Турекеева, Гүлнара Турдишева, Зибийра Абдиниязова, Алтингул Ўтениязова, Тамара Машарипова, Адил Оразовлар «Йилнинг энг фаол журналисти» танлови ғолиби бўлишди. Шунинг билан бирга Базарбай Есмурзаев ва Алтингул Ўтениязовалар «Ўзбекистонга хизмат кўрсатган журналист» отақлари билан мукофотланди.

Бундай муваффақиятларни ҳозирги кунда таълим олаётган талаба-ёшлар орасидан ҳам учратса бўлади. Масалан, 2013 йили журналистика бакалавр таълим йўналишининг 1 курс талабаси Айшолпан Оразимбетова «Зульфия» номидаги давлат мукофоти лауреати бўлган бўлса, 2016 йили Гулжаҳон Сейтназарова эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси танлови ғолиби бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, Қорақалпоқ давлат университетида журналистика кафедраси ташкил қилингандан буён республикамизнинг оммавий ахборот воситалари соҳасига етук мутахассисларни етиштириб беришда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур кадрлар жамиятимизда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ўз вақтида ёритиб ва мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаб яшнашида ўзларининг бор куч-ғайратлари билан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *