—Инсон яралибдики, мудом камолотга интилади, тинч, эркинвафаровонҳаётни орзу қилади. Бу ҳақда дунё файласуфлари, жумладан, бизнинг буюкдонишманд аждодларимиз,қадим замонлардан бошлаб илғор фикр ва ғояларни илгари суришган. Масалан, улуғ бобокалонимиз Абу Наср Форобийнинг фозил одамлар шаҳри ҳақидаги қарашлари халқимизнинг инсон камолотиҳақидаги орзу-интилишларининг ўзигахосифодаси эди.
Умуман, уч минг йиллик давлатчилигимиз тарихига назарташлайдиган бўлсак,халқимизнинг комил инсон, адолатлижамият ҳақидаги орзулари бир нафас бўлсин сўнмаганиникўрамиз. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов истиқлолнинг дастлабки кезлариданоқ келажагибуюк давлат барпо этиш ҳақидаги ҳаётбахш ғояни ўртага ташлаб, бу том маънодагиулуғ мақсадни амалга оширишнинг асосий шарти, мезони соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш эканини ҳар томонлама чуқур асослаб берди. Бу ўз навбатида халқимизнинг инсоний комиллик ҳақидаги қарашларини рўёбга чиқариш учун мисли кўрилмаган уфқ ва имкониятлар очиб берди. Мустақил тараққиётимизнинг ҳар бир йили ана шу ғояни амалга ошириш — келажагибуюк давлат пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида улкан қадам бўлмоқда.Айниқса,Баркамолавлодйилида бу борадагиинтилиш ва ҳаракатларимиз алоҳидамаъно-мазмун касб этмоқда. Чунки буюкдавлатнибаркамол авлодсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Устоз, рухсат этсангиз, бугунгикунда бутун халқимиз онгу шуурини банд этиб, амалий ҳаракатларимиз мезонига айланган ана шу ўлмас ғоя — келажаги буюк давлат ғояси ҳақида суҳбатлашсак.
Пиримқул Қодиров: — Дарҳақиқат, мана, ўн тўққиз йилдирки,Президентимиз Ислом Каримов томонидан асосланиб, изчил жорий этилаётган юртимизда келажаги буюк давлат барпо этиш ва шу орқали халқимиз фаровонлигини ошириш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш ғояси ҳар биримизга беқиёс куч, ғайрат-шижоат бағишламоқда. Шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардимки, ўтган тарихан қисқа давр мобайнида малакатимиз эришган улкан ютуқ ва марралар бизнинг ҳақиқатан ҳам буюк давлат барпо этишга қодир халқ эканимизни, мана шундай шиддатли суръат ва қатъият билан ҳаракат қиладиган бўлсак, улуғ мақсадларимизга албатта етиб боришимизни яққол намоён этмоқда. Шу асосда ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, мамлакатимизда ҳозирнинг ўзидаёқ буюк давлатга хос белги-аломатлар ёрқин кўзга ташланмоқда. Бу, айниқса, муҳтарам Президентимизнинг мамлакат келажаги бўлган ёш авлоднинг интеллектуал даражаси юксалишига алоҳида эътибор қаратаётганида аниқ-равшан кўринмоқда. Жорий йилнинг “Баркамол авлод йили” деб эълон қилингани, ана шу мақсадга қаратилган Давлат дастури ижросини таъминлаш учун қарийб саккиз триллион сўм атрофида маблағ ажратилгани бунинг амалий исботидир. Бутун дунё молиявий-иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган бир вазиятда бундай кенг кўламли ижтимоий дастурларни амалга ошириш осон бўлаётгани йўқ, албатта.
Яқинда мамлакатимиз пойтахтида тўрт юздан зиёд давлат ва жамоат арбоблари, бизнесменлар, дипломатлар, олим ва экспертлар, дунёнинг нуфузли молия ташкилотларининг вакиллари иштирокида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда ҳам Юртбошимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган Инқирозга қарши чоралар дастуринечоғлиқҳаётий экани, ундан бошқа мамлакатлар ҳам ўрнак олиши зарурлиги эътироф этилди. Жумладан, Хитойдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тадқиқотлар маркази раҳбари Сунь Чжуанчжи инқироз ҳатто кўплаб ривожланган давлатлар иқтисодиётига катта зарар келтираётган бир шароитда Ўзбекистоннинг бу бўҳрондан деярли азият чекмагани, аксинча, шундай оғир вазиятда ҳам барқарор иқтисодий ўсишга эришгани таҳсинга лойиқ эканини таъкидлади. Бу тажрибани ўрганиш бошқа давлатлар учун фойдали эканини алоҳида қайд этди.
Берлиндаги Халқаро иқтисодиёт академияси директори Ханс Йоахим Кнаупе эса Ўзбекистоннинг ғоят пухта ишлаб чиқилган Инқирозга қарши чоралар дастури нафақат ҳозирги мураккаб иқтисодий шароитда, балки келгусида — инқироздан кейинги даврда ҳам тараққиёт сари элтувчи муҳим устувор йўналишларни акс эттирганидан ҳайратда эканини айтди. Россия, Англия, Япония ва Ҳиндистон вакиллари ҳам худди шундай холис ва ҳаққоний фикрларни изҳор қилдилар.
Менимча, мамлакатимизда амалга оширилаётган, халқаро эътирофга лойиқ бундай ишлар бизда буюк келажак учун етарли замин яратилганини кўрсатади. Хўш, бунинг амалий тасдиғи яна нималарда кўринади? Биринчидан, мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки кунларданоқ Юртбошимиз томонидан мамлакат тараққиётининг машҳур беш тамойили ишлаб чиқилди. Шу тариқа жамият ҳаётини ислоҳ этиш ҳар томонлама чуқур ишланган стратегик ривожланиш дастурига — тараққиётнинг ўзбек моделига асосланди. Бу эса барча ютуқларнинг гарови бўлмоқда.
Иккинчидан, Ўзбекистон суверен давлат сифатида ривожланар экан, ўз қобиғига ўралиб қолмади — дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида уларга ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистоннинг энг муҳим халқаро масалалар бўйича ўз қараши, ўз позицияси борлиги дунё миқёсида ҳақли равишда тан олинмоқда. Президентимизнинг халқаро терроризмга қарши кураш фақат бир мамлакатнинг иши эмаслиги, уни бартараф этиш учун дунё ҳамжамияти ўзаро иттифоқликда ҳаракат қилиши зарурлиги ҳақидаги ғояни ўртага ташлагани, мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шундай марказ ташкил этилгани бунинг ёрқин исботидир. Ёхуд Афғонистон муаммосини ҳал этишга дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортган ким?Булар барчаси Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ошиб бораётганидан, муайян муаммони ҳал этишда унинг нуқтаи назари эътиборга олинаётганидан, мамлакатимизнинг эътироф доираси тобора кенгаяётганидан далолат беради.
Учинчидан, биз танлаган йўлнинг ўзимизга хос ва ўзимизга мослиги жамият маънавиятини юксалтириш масаласи тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганида кўринади. Мустақилликнинг ибтидосидаёқ маънавий юксалишнинг мезонлари, тамойиллари ишлаб чиқилган бўлса, Юртбошимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида тараққиётнинг ўзбек модели маънавий юксалишга асосланиши назарий жиҳатдан далиллаб берилди.
Тўртинчидан, бугун мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқўртасидаги тафовут тобора камайиб боряпти. “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” муносабати билан қабул қилинган давлат дастури доирасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани қишлоқ аҳолиси турмуш тарзи юксалишига хизмат қилмоқда.
Булар барчаси шундан дарак берадики, келажаги буюк давлат дегани узоқ истиқболда амалга ошиши кутилаётган мавҳум воқелик эмас, унинг аломатлари айни кезда — бизнинг замонимизда аниқ-равшан намоён бўлмоқда.
—Тўғри айтасиз, устоз, буюк келажагимиз ворислари бўлган ёш авлод таълими ва тарбиясига берилаётган юксак эътибор ҳам, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар кутилган самараларни бераётгани ҳам Сиз айтган аломатларнинг амалдаги ифодасидир.
Буюк аждодларимиз орзу қилиб келган комил инсон ғоясининг амалга ошиши биринчи навбатда, таълим ва тарбия билан боғлиқ. Эсингизда бўлса, бундан бир неча йил муқаддам Юртбошимиз хорижда таълим олаётган ёшларимиз билан суҳбатда янги асрда муайян мамлакатнинг қудрати унинг ер ости ва ер усти бойликлари ёхуд ҳарбий қуввати билан эмас, ўша мамлакат ёшларининг интеллектуал салоҳияти билан белгиланишини таъкидлаган эдилар. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, “Таълим тўғрисида”ги қонун ана шу юксак мақсадни амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолоти ўлароқ катта имкониятлар эшигини очди. Ёшларимиз халқаро миқёсдаги фан олимпиадаларида, инновацион лойиҳалар танловларида, спорт мусобақаларида мамлакатимиз байроғини, миллатимиз шаънини баланд кўтараётгани ана шу имкониятлар самарасидир.
Бирор бир мамлакат ёхуд миллат чинакам тараққиётга эришмоғи учун, менимча, икки омил — биринчидан, юксакликка, тараққиётга чорлайдиган ғоя; иккинчидан, узоқни кўзлаб, оқилона сиёсат олиб борадиган мустаҳкам иродали, азму шижоатли, мард ва донишманд йўлбошчи зарур бўлади. Бизда Сиз ҳозиргина таъкидлаб ўтган буюк келажак нишоналари яққол намоён бўла бошлагани ана шу омиллар билан изоҳланади.
Суҳбатимиз аввалида зикр этилган халқаро анжуманда қатнашган “Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё тадқиқотлари” журнали таҳририяти раҳбари, профессор Чан Бинь биз танлаган тараққиётнингўзбек модели барқарор ривожланишнинг энг тўғри йўли экани, халқимизнинг менталитети, бой маданияти ва тарихи ҳисобга олинган ҳолда пухта ишлаб чиқилган бу йўл оқилона сиёсат, иқтисодий ривожланиш ва жамият якдиллигига асосланиши ҳақида сўз юритди. Бутун дунёдан келган турли мамлакатлар вакилларининг бундай эътирофлари ҳам Президентимизнинг келажаги буюк давлат ҳақидаги ҳаётбахш ғояcи амалда аниқ натижалар бераётганини кўрсатади.
Пиримқул Қодиров: —Муайян миллий адабиёт ривожи ўша миллатнинг умумий тараққиёт даражасининг ҳам ифодасидир. Тарихга назар солинса, қачонки адабиёт юксалган бўлса, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳам юксак тараққиётга эришилган. Улуғ Алишер Навоий асрини эсланг. Менимча, бу адабиётнинг жамият аъзолари руҳига кучли таъсир кўрсата олиши, улуғвор ғояларга ҳаётбахш қувват бағишлаш имкониятига эга экани билан изоҳланади. Бизда бугунги кунда дунёга бўйлаша оладиган адабиёт шаклланаётгани ҳам буюк келажакнинг нишонасидир. Адабиёт ривожига давлат сиёсати даражасида катта аҳамият қаратилаётганининг сабаби шунда, деб ўйлайман.
Президентимизнинг “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” асаридаги “Агар биз Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этмоқчи, унинг қадимий тарихи ва ёруғ келажагини улуғламоқчи, уни авлодлар хотирасида боқий сақламоқчи бўлсак, авваламбор буюк ёзувчиларни, буюк шоирларни, буюк ижодкорларни тарбиялашимиз керак”, деган фикрлари ёшларимизда ижодий тафаккурни тарбиялашда дастуриламалдир. Ахир, ижодий тафаккур бўлмаган жойда тарихдан етарли ибрат олинмайди, ёруғ келажакка ишонч туйғуси шаклланмайди, буюк ёзувчи-шоирлар, ижодкорлар етишиб чиқиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ижодий тафаккур — халқнинг тенгсиз бойлиги. Уни асраш, ўстириш, унинг юксалиши учун мудом ғамхўрлик кўрсатиш зарур. Зеро, ижодий тафаккур — жамиятни ҳаракатга келтирувчи куч, унинг равнақини таъминловчи бебаҳо омил. Шунинг учун ҳам Юртбошимиз ижодий тафаккурга қанот берувчи асосий манба бўлган адабиётимиз ривожига катта эътибор беряптилар.
—Давлатимиз раҳбарибугунги мураккаб ва шиддатли замонда жаҳонда ўз ўрнини топишга интиладиган ҳар қандай халқ ва миллат умумбашарий тараққиёт ютуқларини ҳар томонлама чуқур ва пухта эгаллаши шарт эканини мудом таъкидлаб келади. Бунинг учун эса дунёвий илм-фан ютуқларини эгалламоқ ва ҳаётга татбиққилмоқ зарур. “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимлиги, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлиши ҳақидаги сўзларини келтирар экан, Юртбошимиз: “Ҳозирги вақтда дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур ўзлаштирмасак, фақат тарихимиз, олис аждодларимизнинг кашфиётлари билан мақтаниб, уларга маҳлиё бўлиб яшайдиган бўлсак, ана шу ноёб меросни асраб-авайлаб, янада бойитиб, унга ўз ҳиссамизни қўшмасак, замон билан ҳамқадам бўлиб юрмасак, бизнинг жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашимиз қийин бўлади”, деган ҳаққоний хулосага келади.
Дарҳақиқат, дунё илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган аждодларимизнинг илмий мероси бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай келяпти. Эндиги авлоднинг вазифаси улар билан фахрланишгина эмас, бу бебаҳо меросни чуқур ўзлаштириш, уларни янги ютуқлар билан бойитиш, ривожлантириш, янада юксак босқичга кўтаришдан иборат бўлмоғи керак. Ана шундагина бугун аломатлари аён кўрина бошлаган буюк давлатнинг чинакам соҳибларига айланишимиз мумкин.
Пиримқул Қодиров: —Ҳақиқатан ҳам, ижодий тафаккур — тараққиётнингмуҳимомили.Қайсибирмиллат ана шу фазилатга эга экан, тараққиётга эришмоғи, буюк келажак соҳибига айланмоғи тайин. Қай бир халқ ижодий тафаккурдан мосуво бўлса, таназзул гирдобига ботмоғи ҳам аниқ. Ана шу жиҳатдан, мамлакатимиз раҳбарининг ҳозирги вақтда дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, ”оммавий маданият” ниқоби остидаги зарарли хуружлар таъсиридан фарзандларимизнинг онгу тафаккурини ҳимоя қилишда илму-фан ва маданият жамоатчилиги, ижод аҳлининг ўрни ва роли тобора ортиб бораётгани ҳақидаги фикри биз ижодкорларга улкан масъулият юклайди.
Биз чиндан ҳам мураккаб ва зиддиятли бир даврда яшаяпмиз. Миллий ўзликни асраш, минг йиллар давомида халқимизнинг ҳаётий аъмолига айланган қадриятларни муҳофаза қилиш, ёш авлод онгу шуурини ёт ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Юртбошимиз ижод аҳли олдига бундай хатарлардан ҳаётимизни асраш, маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун авваламбор эзгу инсоний ғоялар ва юксак маҳорат билан яратилган асарлар орқали халқимизнинг маданий савиясини юксалтириш, бошқача айтганда, бугун жаҳон майдонида юз бераётган кескин ақл-заковат ва истеъдод мусобақасида беллашувга қодир бўлишимиз шарт, деган талабни қўйдилар. Модомики, биз буюк келажакка интилаётган эканмиз, ана шу улуғвор ғоя бугунги ҳаётимизда реал воқеликка айланаётган экан, лоқайд, бепарво бўлишга ҳақли эмасмиз. Буюк келажакнинг қисқа тарихий фурсат ичида барпо этиб улгурилган пойдеворини янада мустаҳкамлашимиз, миллий мустақиллигимиз асосчиси — Юртбошимиз атрофида янада жипслашмоғимиз, ёруғ истиқболнинг муҳташам иншоотини бунёд қилишга ҳар биримиз баҳоли қудрат ҳисса қўшмоғимиз зарур.
—Биз Ватан ва миллатнинг бугуни, истиқболи билан боғлиқ бениҳоя муҳим ва долзарб мавзуда суҳбатлашдик. Табиийки, кичик бирсуҳбатдахалқимиз, Ватанимизнинг бугунги ва эртанги ҳаёти билан бевосита боғлиқ бу мавзунинг барча қирраларини қамраб олиш, унинг моҳиятини тўлақонли ёритиш осон эмас. Бу масала шу миллат фарзандиман, деган ҳар бир зиёлининг қалбига, руҳига бениҳоя яқин. Уларнинг ҳар бири бу ҳақда ўзига хос тасаввурга эга. Шу маънода, буюк келажак ҳақидаги суҳбатларимиз, мунозара-мулоқотларимиз давом этади, албатта.
Муҳтарам устоз, самимий суҳбатингиз учун Сизга ташаккур изҳор этамиз. Миллий адабиётимизда муносиб мақомга эга Сиздай адибдан яна кўп юксак бадиий асарлар, бугунги кенг кўламли ислоҳотларимиз, маънавий-маданий ҳаётимиздаги ўзгаришлар билан боғлиқ долзарб публицистик мақолалар кутиб қоламиз. Ижодкор зиёлиларни эса фикр мусобақасига чақирамиз.
Нурбой Жабборов суҳбатлашди.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2010 йил 17-сонидан олинди.
Bu inson adabiyot dahosi desam mubolag`a qilmagan bo`laman! men yuqoridagi fikrlarga to`laligicha qo`shilaman!“Буюк ўзгаришлар албатта буюк натижалар беради”