Меҳрга пайваста – саховат ва мурувват!

Ҳаёт синовларини матонат билан енгаётган халқимизни саховат ва

мурувват билан бир қаторда меҳр-оқибат ришталари янада жипслаштираётгани аён ҳақиқатдир.

Сирдарё вилоятида рўй берган талофотни бартараф этиш қизғин давом этаётган бир паллада Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси аъзолари алоҳида фаоллик кўрсатаётганлари таҳсинга лойиқдир. Партиямиздан маҳаллий Кенгашларга, жумладан, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашига сайланган депутатлар саъй-ҳаракатлари билан зарур кийим-кечаклар, истеъмол товарлари, озиқ-овқатлар ортилган машиналар карвони пешма-пеш тегишли манзилларга етказилмоқда.

1 2 3 4 5

Олмазор туманининг “Истиқбол” ва “Пахта” маҳаллаларининг сахий ва саховатли фуқаролари кеча бу борада алоҳида ташаббус кўрсатдилар.

Биз юклар ортилган машиналарда ЎзМТДП Марказий Кенгаши биносига етиб келганимизда ажиб манзалардан ҳайратга тушдик. Бошқа туманлардан ҳам пайдар-пай етказиб келинаётган юкларни Марказий Кенгаш масъул ходимлари қўли-қўлига тегмай саралаб, озиқ-овқатлар, кийим-кечак ва истеъмол молларини алоҳида-алоҳида қутиларга жойлаб, навбатдаги катта юк машинасига ортишга ҳозирлаётган эканлар.

Бу инсонпарварлик ёрдамлари бугун жабрдийда халққа катта мададдир. Бироқ, бу кунлар албатта ўтиб кетади, ажиб ўтмишга айланади, қийинчиликлар ёддан чиқади, аммо “Меҳр қолур, муҳаббат қолур!” деганларидек, “Миллий Тикланиш” партиясининг меҳрга кон фидойилари улашаётган меҳру-оқибат ришталари абадий қалбларга нақшланиб қолажак!

 

Раҳимқул МАҲАММАДИЕВ,

Тўлқин ЭШБЕК,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *