Миллий иродадан бошқа кучни тан олмаган миллатнинг 15 июль шонли демократия кураши ва муҳташам ғалабаси

Меҳмет Сурейя Эр, Туркия Республикаси фавқулотда ва мухтор элчиси

?????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????????

Соат 22:38. Телекўрсатувларда Истанбул Бўғозичи кўпригининг қатновга тамоман ёпилгани ҳақида хабар бериляпти… Айни ўша пайтда Истанбул ва Анқарада халқсамода даҳшат сочиб учаётган Ф-16 ҳарбий самолётларини ҳайрат ва ҳадик билан кузатяпти.

Соат 23:02. Бош Вазир Бинали Йилдирим телефон орқали телевидение каналига боғланиб, қонунга хилоф қўзғолон эканлиги ва буни уюштирганларнинг жазога тортилиши муқаррарлиги ҳақида гапиряпти.

Соат 23:08. Террористларнинг ихтиёридаги бир дона Ф-16 ҳарбий самолёти Ички Ишлар Бош Бошқармасининг Гўлбоши биноси учиш-қўниш йулагидагивертолет ва ёқилғи танкерини бомбардимон қиляпти.

Соат 23:58. Анқара, Гўлбошидаги Махсус операциялар бошқармасининг бўлими жиддий бомбардимон қилиняпти…Истанбул ва Анқарада Ф-16лар паст баландликда қулоқларни қоматга келтириб учяпти, даҳшатли портлаш овозлари билан халқни қўрқитишга ва саросимага солишга ҳаракат қиляпти… 

Соат 00:24. Президент Ражаб Таййиб Эрдўған телефондаги видео мулоқот имкониятидан фойдаланиб ТВ каналига боғланяпти ва халққа мурожаат қилиб, давлат тўнтаришига қарши зудлик билан кўчаларга, майдонларга, аэропортларга чиқишга даъват қиляпти.

Соат 02:35. 1920 йилда очилган дастлабки кунидан бери турк халқининг иродасини ифода қилиб келган Туркия Буюк Миллат Мажлиси хоин исёнчилар бошқарувидаги ҳарбий самолётлар томонидан бомбардимон қилиняпти…

Юқорида айтиб ўтилган воқеалар 2016 йилнинг июль ойида рўй берган хоинона давлат тўнтаришига уриниш пайтида бўлиб ўтган ва уларнинг айримларига ўзим шахсан гувоҳ бўлганман. Туркия Республикаси 2016 йилнинг 15 июль куни кечаси тарихининг энг қоронғу кунини бошидан ўтказди. Туркия Қуролли Кучлари таркибига кириб олган FETÖ(Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти) мансублари 2016 йилнинг 15 июль куни Туркияда қонли давлат тўнтаришига уриндилар. Бу уриниш Анқара ва Истанбул билан бирга Туркиянинг бир неча шаҳрида бир вақтда рўй берди. Истанбулнинг Бўғозичи ва Фотиҳ Султон Меҳмет кўприклари, Отатурк аэропорти ва Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси биноси исёнчилар томонидан қисқа вақт бўлса ҳам забт этилди. Хавфсизлик ва ички ишлар бўлинмаларига оид баъзи бинолар ҳарбий самолёт ва вертолетлар воситасида бомбардимон қилинди.

Туркия Республикаси тарихида илк бор Президент девони, Бош Вазирлик ва Парламент биноси хоин исёнчи тўдааъзоси пилотлар томонидан бомбаланди .

Исёнчиларнинг асосий мақсадлари орасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғанни ағдариш ҳам бор эди. Президент Ражаб Таййиб Эрдўған ўша куни ўзи таҳлика ва ноқулай шароитда бўлишига қарамай, исён бошланган пайтда телефон орқали миллий ТВ каналига боғланиб халққа мурожаат қилди.Президент Эрдўған видео мурожаатда мазкур исённинг Туркия Қуролли Кучлари таркибига кириб олган бир ҳовуч террористик кучлар томонидан амалга оширилганлигини айтди. Турк халқини демократия ва миллий иродани ҳимоя қилиш учун кўча ва майдонларга чиқишга чақирди. Президент Эрдўған ўша тунда катта бир хавф остида Истанбулга келди. Хоинларча уюштирилган исённи бостириш учун халқнинг олдинги сафларидан ўрин олди.

2016 йилнинг 15 июль куни тунда Президент Эрдўғаннинг даъватига ҳамоҳанг сиёсий партиялар ҳамжиҳатлик билан давлат тўнтаришига уринишнинг ноқонуний, давлат ва миллатга қарши қаратилган террористик хоин ва золимбир ҳаракат эканлигини маълум қилдилар. Барча сиёсий партияларнинг депутатлари Туркия Буюк Миллат Мажлисига зудлик билан тўпланиб, Мажлис биноси бомбардимон қилинишига қарамай, то исён бартараф қилингунга қадар ўша жойда қолишди.

Аввало Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг мурожаатига ва ўзлари мансуб бўлган партия раҳбарларининг даъватларига қулоқ тутиб Туркиянинг барча шаҳар ва қишлоқларида халқ исёнга қарши кўча ва майдонларга отилиб чиқди. Турк халқи Президент, депутатлар ва сиёсий лидерлар атрофида бирлашиб, қуроллар, ҳарбий самолёт ва танклардан ўзларини ўққа тутаётган хоин исёнчиларга қарши тик турдилар ва уларнинг ҳаракатланишига йўл бермадилар. Ўз Миллий парламентига бомба ёғдирган, қуролсиз фуқаролар устига танк билан бостириб борган, ҳарбий самолёт ва вертолетлар билан бомбалаган террорист исёнчилар, бу хиёнатга қарши оёқ тираб, давлати ва демократияни ҳимоя қилишга чоғланган 251 фуқаронинг умрига зомин бўлди ва 2000дан ортиқ ватандошимизга жиддий жароҳат етказди. Улар ичида ҳалигача даволанаётган инсонлар бор.

Ўша тунда бўлиб ўтган воқеалар узоқ йиллар мобайнида бир қанча хорижий  разведка ташкилотларининг кўмагида ҳамда турли махфий ва айёррона йўллар билан Туркия Қуролли Кучлари таркибига кириб олган Фатҳуллоҳ Гулен ва унга тобе ёмонлик тармоғи хусусиятидаги террористик ташкилот вакилларининг Туркия давлатини ағдариб ташлашга уриниши эди. Исмига муносиб “тинчлик ва омонлик дини” бўлган исломни ёвуз мақсадларига бўйсундирган, ўзини “Коинот имоми” дея тақдим қилган лўттибоз ва унинг малайлари миллий армиямизнинг миллатга тегишли қуролларини қўлга киритиб олиб унинг бағрига ханжар санчмоқчи бўлган манқурт хоинлардир. Туркия давлати, аслида, Фатҳуллоҳ Гуленнинг ҳақиқий башарасини 15 июлдан анча аввал сезган ва ҳаракатга тушган эди. Бу ташкилотнинг давлат муассасалари таркибига кириб олган аъзоларини аниқлашга киришган эди. Бу борада муҳим босқичга етган ҳам эди. Аммо 15 июль давлат тўнтаришига уриниш мавжуд ҳолатнинг нақадар жиддий, нақадар теран ва таҳмин қилинганидан кўра мураккаб эканлигини намоён қилди. Фатҳуллоҳ Гуланнинг 40 йил мобайнида Туркия давлатини қўлга олиш учун ташкил қилган, фитнага асосланган ташкилотининг барча сохтакорликлари ўртага чиқди. FETÖ (Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти) мансублари Фатҳуллоҳ Гулен таълимоти асосида “ҳеч кимга сездирмасдан давлатнинг капилляр қон томирларида фаолият олиб боришаётган эди.” Ва босқичма-босқич бутун “вужуднинг барча органлари”ни иллат каби ўраб-чирмаб олган эди.

Турк миллати 15 июль куни кечаси миллийироданинг қудратини, демократиянинг осон эришиладиган нарса эмаслигини ва бу йўлда қанча қурбон керак бўлса беришга тайёр эканликларини ўз жасоратлари билан бутун дунёга намойиш қилди. Туркия адлия тизими 15 июль воқеаларидан кейин ўтган уч йил мобайнида адолат ва ҳуқуқ тамойилларидан оғишмай жиддий текширув олиб бориб жуда кўп муҳим маълумотларни қўлга киритди. Олиб борилган тадбирлар натижасида террорчи ташкилотнинг Туркиядаги асосий кучи бартараф қилинди. Аммо таҳлика фақатгина Туркия билан чегараланиб қолмаганлиги ҳаммага маълум. Террор ташкилотининг кўпгина давлатларда ўхшаш фаолиятлари мавжуд. Улар бошқа давлатлар таркибида хиёнат уруғларини экмоқда. Яшаб қолиш умидида глобал планда иқтисодий-сиёсий эътибор қозониш пайида бетиним фаолият олиб бормоқда. Туркия барча дўст давлатларни мазкур яширин ва айёр террор ташкилотига қарши огоҳлантиришни ўз бурчи деб билади.

Турк халқи давлат тўнтаришига қарши қийин шароитларда демократия ва миллий ирода ғояси атрофида бир тану бир жонга айланди. Таъбир жоиз бўлса, 2016 йилнинг 15 июль кечаси муҳташам бир достон ёзилди. Туркия Республикаси ва турк халқи 15 июлни демократия ғалаба қилган кун сифатида тарих саҳифаларига муҳрлади. 15 июль фақатгина камдан-кам учрайдиган хиёнатгина эмас, балки аччиқ тажриба ва турк миллатининг азму иродаси ҳамда қаҳрамонлигининг намойиши ҳамдир. Туркия Республикасининг мустақиллиги фақатгина ташқаридан эмас, балки ичкаридан келадиган хавфга қарши ҳам миллат ҳимояси остида эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди.

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *