Бугунги кунда пойтахтимизда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳамда талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди.
Шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда. 5600 кв.метр автомобиль йўллари асфальт қилиниб, автомототранспортлар қатнови чегараланади, 11 минг кв.метрга яшил майсалар ётқизилади, 1,800 п/метр ирригация тармоқлари янгиланади. Талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида, замонавий ўриндиқлар ўрнатилади. Университет раҳбарияти томонидан бино ҳудудидаги ҳимоя панжаралари олиб ташланди.
Ҳурматли фуқаролар, шаҳримиз меҳмонлари, азиз талабалар!
Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сабаб вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги узр сўрайди.
Ушбу қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади.
Шаҳримизни янада обод қилайлик!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
Obodonlashtirish ishlai olib borilishi yaxshi albatta. Lekin belgilangan 15 kunda qurilish ishlarining tugatilishi bir oz o’ylantiradi kishini.
Avvalambor assalomu aleykum barchaga saytga tashrif buyurmaganimga ancha bòlgandi. Ustozni betob ekanliklarini eshitib sayt faoliyati ham sustlashgan deb òylagandim. Ammo barcha xabarlar yangi ustoz shu jasoratingizga judayam qoyil qolaman. Yaxshi bòlib qoldingizmi sizni talabalariz juda soģindi. Ustoz tez orada tuzalib bizga ta’lim tarbiya berishda davom etishingizga ishonaman
Эътибор ва эҳтиромингиз учун катта раҳмат! Мен 2-, 3-, 4-курсларга ҳафта мобайнида дарс бераяпман-ку! Сессия ҳам жуда чиройли бўлди. Шода-шода 5 олганлар ғоят мамнун, дуру гавҳардек 4 олганлар шод-хуррам, маржондек 3 баҳо олганлар пинагини ҳам бузгани йўқ, бир қулоч «хвастичка»га қолганлар нега бу даргоҳда юрганини ҳам билишмайди шекилли. Хуллас, Журфакда ишлар авжида, илм бериш мавжида!