Моддий рағбат бахш этар қанот

Ойлик маошимизга қўша-қўша уйлар, енгил машиналар оладиган замон келди!

Бир машваратда кимсан — ҳуқуқ посбони дангал шундай деган эди:

«Баъзи профессор-ўқитувчиларнинг талабалардан таъмагирлик йўли билан пул олишдек қабиҳ жиноятидан хабар топсак-да, гоҳида унга кўз юмардик. Чунки, ўша даврда ўқитувчиларга бериладиган маошга рўзғор тебратиб бўлмаслигини тушунардик…»

Қонун тарозисига тўғри келмайдиган гап бўлса-да, ўша ҳуқуқ посбонининг рўйи-рост гапига, дангаллигига тан бермай илож йўқ эди.

Ҳақ гапни айта олиш ҳам марднинг иши!

Ундан ҳам улканроқ Ҳақ гап шуки, бугун олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маошлари ҳавас қилса арзигулик даражада! Шунинг натижасида биргина 2019-2020 ўқув йилида ўнлаб ЎзМУ профессор-ўқитувчилари имтиёзли уй-жойларга, енгил машиналарга эга бўлдилар!

Қуйидаги хушхабар жамоамизга янада қувонч ва ғурур бахш этмоқда.

Дониш домла

1аа

ОТМ профессор-ўқитувчилари ва ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМларнинг профессор-ўқитувчиларини ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантириш пул мукофотлари кўринишида ОТМ бюджетидан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Фото : KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат билан республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра, ОТМларнинг профессор-ўқитувчиларини ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантириш пул мукофотлари кўринишида ОТМ бюджетидан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Пул мукофотлари ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолиятида юқори ижодий ва ишлаб чиқаришдаги эришган ютуқлари, ОТМ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшган шахсий ҳиссаси учун ОТМ раҳбарияти томонидан асосий иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаш орқали берилади.

Моддий рағбатлантириш нафақат бир ходим учун, балки ОТМ раҳбарияти ёки бошқа бошқарув органлари томонидан жамоатчилик ишларини бажарган бутун бир жамоа, кафедра, факультет, илмий лаборатория ва бошқа бўлинмалар ходимларига ҳам берилиши мумкин.

Профессор-ўқитувчиларга иш ҳақи учун устама ҳақ ва қўшимча ҳақлар Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 июлдаги 236-сон қарори 6-бандига мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бир ойлик маошгача бўлган миқдорда табақаланган ҳолда белгиланади.

ОТМнинг бошқа тоифадаги ходимларига эса — ОТМ касаба уюшмаси ташкилотининг тавсиясига кўра олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланадиган миқдорларда тўланади.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчи ва ходимларга устамалар ҳамда моддий рағбатлантириш турлари ва миқдорлари молиявий имкониятдан келиб чиқиб, мустақил белгиланади.

Устама ҳақларини қатъий мезонларга мувофиқ белгилаш ва тўлаш учун жавобгарлик ОТМ раҳбари зиммасига юкланади.

ОТМ раҳбариятига бажарилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган ходимлар моддий рағбатлантирилмайди.

 

https://kun.uz/75125971

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *