Истеъдодли шоира Мунаввархон Усмоновани масъулиятли
лавозими билан чин қалбдан муборакбод этиб, улуғ устоз Зулфия опанинг муносиб вориси бўлишига, ёш ижодкорлар учун ўз маҳорат мактабини яратишига тилакдошмиз, дейди Дониш домла шогирдларига яна бир ижод майдони яралганидан мамнун бўлиб.
Тайинлов: «Саодат» журналининг Бош муҳаррири ўзгарди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Саодат» ойлик ижтимоий-сиёсий журналига Усмонова Мунаввархон Абдуҳакимовна Бош муҳаррир этиб тайинланди.
Шу пайтгача бу вазифада Феруза Жалилова ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз Усмонова Мунаввархон Абдуҳакимовна 1965 йил 13 июнда Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган. 1984-1990 йилларда Марҳамат тумани Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси кадрлар бўлими инспектори. 1990-1992 йй. Туман ижроя қўмитаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш сектори мудири. 1992-1996 йиллар Марҳамат туман ҳокими ўринбосари. 1996-2001 йй. ўзбек ва хориж тиллари гимназияси директор ўринбосари. 2001-2007 йй. Тошкент Давлат Аграр Университети қошидаги Академик лицей директори мовуни.2008 — 2010 «Саодат» журнали адабий бўлим муҳаррири. 2010-2018й Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси.
http://uza.uz
Saodat xaqiqiy ayollar jurnali xisoblanadi.Unda beriladigan maqolalarjudayam oquvchini oziga jalb qqilib albatta undan nimadir olsa boladi.
Usmonova Munavvar opani ilk bor anjumanda uchratganimda judayam samimiy ochiq kongil ayol ekanliklarini bilganman.Bu lavozim Munavvara opa uchun muborak bo’lsin!
Avvallari «Saodat» jurnali kirib bormagan xonadon yo‘q edi. Hozir esa…