Мурожаатнома илм-маърифат масъулиятини янада оширишга ундади

24 январь куни Халқаро конгресс марказида муҳтарам Президентимизнинг

Олий Мажлис палаталарига навбатдаги Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Бу йилги Мурожаатномани давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилиши, баъзи каналларда сурдо таржима, рус ва инглиз тилларида берилиш, шунингдек, барча ташкилот ва корхоналарда жамоа бўлиб тингланиши ўзгача бир аҳамият касб этди.

2

Айниқса, бу йилги Мурожаатнома барчани бирдек тўлқинлантирди, руҳлантирди ва келажакка бўлган ишончи ҳамда умидини яна бир бор оширди десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам мазкур Мурожаатномани жамоа бўлиб тинглашди. Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди.

2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинишини сарой кошонасида ўтирган Миллий университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари гулдурос қарсаклар биланқарши олди. Илмли, маърифатли халқнинг келажаги порлоқ, ҳаёти фаровон бўлишини англаган зиёлилар бу пурмаъно йил номини мазмун моҳиятини тўла ҳис қилганлиги учун ҳам узоқ ва бардавом олқишлади.

Юртбошимиз ўз маърузаларида ҳар бир тизимда туб ўзаришлар, аниқ стратегик мақсадларни бирма-бир  санаб ўтдилар. Айниқса, олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича устивор тизимли вазифалар белгилаб берилди. Мактаб битирувчиларини ОТ билан қамраб олиш даражаси камида 25%га етказилиши, олий таълим муассасаларига қабул қилиш давлат грантлари икки баравар кўпайтирилиши, қизлар учун алоҳида грантлар ажратилиши талаба ёшларни хурсанд қилди. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари оптималлаштирилиши, ўқишга кириш жараёнлари соддалаштирилиши, она тили бўйича баҳолашнинг миллий тест тизимининг яратилиши каби вазифаларни амалга ошиши каби ислоҳотлар ёшларни учун яратилган кенг имконият эканлиги барчани бирдек қувонтирди. Зеро, ёшлар келажагимиз пойдевори, эртанги кунимизнинг давомчисидир.

Олийгоҳларда мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки баробар қисқариши, янги ўқув йилидан ўқув жараёни кридит-модуль тизимига ўтказилиши каби ислоҳотлар таълим тизимида ўз ижобий самарасини беришини юртимизда мавжуд олий таълим муассасаларида ижобий натижа берганлиги ҳаммага аён. Шунингдек,  Мурожаатномада педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланиши шак шубҳасиз келгусида бу соҳада мавжуд муаммоларни олдини олади.

Сўнги йилларда олий таълим муассасалари ўқитувчилари, магистрлари ва докторантларнинг хорижда малака оширишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йилда Ўзбекистон Миллий университети професссор ўқтувчиларидан 33 нафари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл юрт жамғармаси” томонидан ташкил қилинган грантларда иштирок этиб хорижнинг нуфузли олийғоҳларида ўз малакаларини ошириб келдилар. Бугун эса мазкур жамғарма томонидан 2020 йилда 700 нафар зиёли олимлар, профессорлар ва тадқиқочилар   давлат гранти ҳисобидан хорижда малака ошириш ва стажировкаларга сафарбар этилишини эшитган жамоа бундан ҳам руҳланиб кетди. Бу эса яна кўплаб иқтидорли ёшларни хорижда малака оширишга кенг имкониятлар эшигини очиб беради, албатта.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, юртбошимиз йилни илм ва маърифат соҳасига қаратишларининг ўзида бир мажозий маъно мужассам. Зеро, энг катта бойлик бу – ақли заковат ва илм. Энг катта мерос бу – яхши тарбия, энг катта қашшоқлик бу – билимсизликдир деб айтилган фикрда муболаға йўқ.

Маданият саройидан Мурожаатномани мушоҳада қилиб чиқар эканмиз, касбдошларим, талабларим лабида табассум кўзида қувонч, руҳиятида ишонч яққол кўзга ташланарди. Шундай экан, бугунги Мурожаатномада белгилаб берилган стратегик вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир инсон ўзида куч ғайрат, касбига садоқат, фикрида тиниқлик ва софликни дастури амал қилиб олса бўлди. Шунинг ўзи кифоя, чунки бугунги кунда юртимизда  аҳолининг ҳар бир қатлами учун кенг имкониятлар ва етарли шароитлар яратилганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Ҳар бир соҳада амалга оширилиши керак бўлган устивор вазифаларни бажариш учун ҳар бир инсон бугунги кунига шукрона айтиб, ўз касбини севиб, юрбошимиз айтганидек фикрлашни ижобий томонга ўзгартиришининг ўзи кифоя. Мурожаатнома ҳали минглаб юртдошларимиз ва халқаро ҳамкорларимиз томонидан мушоҳада қилинади.

 

Раҳима ШИРИНОВА,

Ўзбекистон Миллий университети халқаро алоқалар бўйича проректор,

“Ўзбекистон- Франция” дўстлик жамияти ижрочи директори

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *