Мусичалар ва мусичаи беозор одам ҳангомаси
Тошкент шаҳрининг энг сўлим гўшасида Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзолари учун бунёд этилган муҳташам уйларда қўним топишдан наинки ижодкорлар, ҳатто Мусичалар ҳам умидвор эканлигини биласизми?
Ўзи бу уйларда асосан мусичаи беозор ижодкорлар истиқомат қилишади.
Кўриб турганингиздек, уйимиз балконида қушлар учун ҳам яхшигина шарт-шароит яратиб қўйганмиз.
Она мусича тухум қўйганида қузғундан қолишмайдиган майналар бир сира даҳшат ичра чанг солишга чиранади. Ўзим уйда бўлсам, албатта очофат майналарни қувиб соламан.
Шунда мўлтираб турган она мусича «Борингизга шукр, барака топинг, эй, мусичаи беозор Инсон» дейишга забони етишмаса-да унинг умидвор кўзларидан шу сўзларни илғаб оламан.
Мана, ниҳоят, палапонлар парвозга шайланмоқда!
Улар менга ўрганиб қолишган. Олдига бориб суратга олаётганимда ҳам ҳуркиб кетишмади.
Кўнгилларида гўё: «Ия, бу бизни майналар чангалидан қутқарган Дониш домла-ку!..» деган ўй кечаётган бўлса не ажаб…
Қанийди беозорликда ҳамма одам шу Мусичалардек бўлса, дейди баъзи дилозор «қузғун»ларга ҳам Худодан инсоф тилаб Дониш домла.
Тўлқин ЭШБЕК
Сўнгги фикрлар