Мустақилликнинг шарафли йўли

Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! 

Мустақилликнинг шарафли йўли

Бугунги шукуҳли кунларга шукроналиклар ярашади. Ватандошларимизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Янги давр, озод ва эркин ҳаётимиз бошланган бу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини барчамиз яхши ҳис этамиз.
Ва энг асосийси бугун халқимиз руҳиятидаги ўзгаришлар, шукроналик туйғулари юртимизга файзу барака олиб келмоқда.
Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Сўнгги йиллардаги юртимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, илм-фан соҳасидаги ислоҳотлар, таълимга бўлаётган эътибор ва унинг асосида қабул қилинаётган дастурлар ёшларимизнинг тўкис ҳаёти, жонажон Ўзбекистонимизнинг янги, обод қиёфасини яратиш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Биргина Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2021 ўқув йили учун иккита янги факультет, қатор янги йўналишлар, қўшма дастур, қўшма факультетларнинг очилиши, хорижлик олимлар ҳамкорлиги, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг кенг йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам таълимдаги ислоҳотларнинг, янгиланишларнинг самарасидир.
Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, барча саъй-ҳаракатлар- ободлик, бунёдкорлик ва халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилгандир.
Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган ҳамкасбларимиз ютуқлари бизга куч, шижоат ва фахр туйғусини берди. Талабаларимиз ҳам устозлари изидан бориб, юксак эътирофларга сазавор бўлганликларидан биз шараф туйдик.
Устозларимизни фидокорона меҳнатларининг бу эътирофи ҳам юртимизда илм-фанга бўлган эътибор деб биламиз.
Соғлик ва тинчлик бўлса барча ишларимиз, катта режаларимизни амалга оширамиз. Ҳозирги глобал дунёда бу жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор. Энг муҳими бу синовларни матонат билан енгиб ўтишимизда. Пандемия биз истаймизми ё йўқми олдимизга турмуш тарзимиз, режаларимизни кутилмаган вазиятларда янги тизимга солиб олишимизга сабаб бўлмоқда. Мана шу кунларда мактабларимиздаги таълим жараёнини изга солишда ота-оналарнинг фикр- мулоҳазалари, жойлардаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, қарорлар қабул қилинишининг ўзи ҳам мавжуд вазиятга реал қараш, очиқлик, кўпчиликнинг фикрларини ўрганиб, кенгашиш орқали ёндашувлар бўлаётганидан далолат бермоқда.
2020 йил ҳаётимизда туб ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари ва синовларни сабр билан енгиб ўтишимиз имтиҳон бўладиган йил бўлди. Халқимизнинг буюклиги шундаки, яратганнинг ҳар бир синовида ҳикмат кўрмоқда. Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбдан самимий табриклайман.
Хонадонларингизга файзу барака, тинчлик, ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Авазжон МАРАҲИМОВ,
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
ректори, профессор

http://uza.uz/oz/society/musta-illikning-sharafli-y-li-31-08-2020

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *