Мутасадди масъулияти

Давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шу йилнинг 2 март куни давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари учун одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

 Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишига қаратилган.

Қоидалар давлат бошқаруви органлари, Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимларининг барчаси учун мажбурийдир. Қарорга мувофиқ, мазкур идора ва муассасалар икки ой давомида ўзларининг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқишлари ва улар бўйича комиссиялар тузишлари лозим.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш давлат хизматчисининг касбий фаолияти ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади. Уларга амал қилмаслик ходимни интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб химат қилади. Уларга кўра, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устунлиги, ватанпарварлик ва хизмат бурчига содиқлик, давлат ва жамият манфаатларига садоқат, адолат, ҳалоллик ва холислик ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик давлат хизматчилари касбий фаолиятининг асосий тамойилларини ташкил этади.

Қоидалар давлат хизматчиларига хизмат вазифаларини бажариш чоғида жисмоний ва юридик шахслардан қандайдир моддий ёки бошқа фойда олишни ман қилади. Ходимлар бошқа шахслар томонидан уларни ҳуқуқбузарлик содир этишга ундовчи ҳолатлар ҳамда бошқа касбдошлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз раҳбарларини ёки ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларни хабардор қилишлари талаб этилади.

Шунингдек, тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматчиларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ман қилинади.

Вам может также понравиться...

Ответов: 8

  1. Feruza Xayrullayeva:

    Yaxshi yangilik.

  2. Bu qaror bilan barcha yuridik shaxslar zimmasiga yanada katta mas’uliyat yuklanadi. Har qanday joyda qonun axloq meyorlarini belgilab qo’ysa, jamiyat ko’z o’ngida adolatsizliklarga yo’l qo’yilmaydi.

  3. Qonun har qanday ko’rinishdagi korrupsiyaga chek qo’yishiga umid qilamiz. Aslida odob-axloq qoidalari har kimning vijdoniga bog’loq, ammo qonun bilan himoyaga olingani uning bajarilishiga ishonchimizni oshiradi

  4. Qonun ustuvorligi ustun bõlgan joyda adolat, odob axloq masalasi doim maromida bõladi. Korrupsiyaga yõl qõymaslik, jurnalistlar zimmasiga ham katta mas’uliyat yuklaydi.

  5. Sevinch Norqobilova:

    Etiket normalarining mavjudligi ish samarasini oshirishi tabiiy. Amal qilish esa har bir xodimning burchi!

  6. Fayyoz Achilov:

    Odob-axloq normalariga rioya etish ish samarasini oshiradi.

  7. Fayyoz Achilov:

    Gazeta.uzga xabar un rahmat!

  8. O'tkir Jalolxonov:

    Juda yaxshi bo’libdi. Odob qoidalari har qanday tashkilotda bo’lishi kerak.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *