Муқаддас қасамга содиқ ўғлонлар

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий кафедрасида сабоқ олган талаба йигитларнинг ҳарбий қасамёдига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда ЎзМУ профессор-ўқитувчилари, Ҳарбий кафедра мураббий-офицерлари, талабалар ва уларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Фото Тулкина Эшбека.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов бўлғуси заҳирадаги офицерларни қутлар экан, уларни она Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини кўз қорачиғидек асрашдек муқаддас бурчларини шараф билан бажаришларига омад тилади. ЎзМУ ректорининг ҳарбий қасамёд қабул қилган йигитларга қарата: «Муқаддас қасамга умрбод содиқ бўлинглар!» деган тилаклари анжуман иштирокчиларини ҳам тўлқинлантириб юборди.

Фото Тулкина Эшбека.

Фото Тулкина Эшбека.

ЎзМУ Ҳарбий кафедрасида сабоқ олган йигитларнинг бугун қасамёд қабул қилиш маросими ота-оналар учун ҳам чинакам байрамга айланиб кетди.

Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.
 Ўттиз йил илгари шу кафедрада таҳсил олиб, заҳирадаги зобит (лейтенант) бўлган ва ҳозирги пайтда ўқитувчилик қилишаётган ҳамкасбларимиз у даврдаги ҳолат билан бугунги улуғвор манзараларни таққослаб бўлмаслигини эътироф этадилар.
Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.
 Кўркам ва ўктам йигитларга ҳавас-ла боқиб, шоирнинг «Эҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди» деган сатрлари кўнглимиздан ўтади. ЎзМУ Ҳарбий кафедраси фаолияти ҳам ҳавас қилса арзигулик даражада!
ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *