Назарбоев лотинга асосланган янги қозоқ алифбосини тасдиқлади

Ўзбекистон ва Қозоғистон журналистлари ўртасида бамисоли олтин кўприк бўладиган ҳамкасбимиз Шарофиддин Тўлагановдан доимо шундай хушхабарлар кутиб қоламиз, дейди Дониш домла умид билан.

“Қозоқ алифбосини кириллдан лотин графикасига ўтказиш тўғрисида”ги  фармонга ўзгартиш киритиш тўғрисида Назарбоев томонидан 19 феврал куни имзоланган фармон Оқўрда сайтида бугун эълон қилинди.

Фармонда тавсия қилинган лотин графикасидаги ҳарфлар қозоқ тилининг муаян товушларини кўрсатиш учун учун акс эттирилган диакритик белгилари бўлган ҳарфлардан фойдаланишни назарда тутади. «Ш» ва «Ч» товушлари — Sh ва Ch ёзув белгиларида акс эттирилиши кўзда тутилган.

Назарбоевнинг янги фармони эълон қилинган кундан бошлаб ҳаракатга киритилади.

Бундан аввал Назарбоев томонидан тасдиқланган лотин ёзувидаги қозоқ алифбоси муайан товушларни белгилаш учун тутиқ белгиларидан фойдаланишни кўзда тутарди. Тутиқ белгиси мавжуд бўлган алифбо қабул қилинганидан сўнг хукуматга қозоқ тили алифбосини лотин графикасига ўтказиш бўйича Миллий комиссия тузиш ва қозоқ  тили алифбосини “босқичма босқич” 2025 йилга қадар лотин графикасига ўтказишни таъминлаш топширилди. Хукумат  2025 йилга қадар даврий нашрларни, ҳужжатларни ва кўчалар номларини лотинга ўтказишни режалаштирмоқда.

Тутиқ белгисидан фойдаланишни кўзловчи алифбо тасдиқланганидан сўнг мамлакатда унинг асосида китоблар нашр қилинди, айрим давлат идораларидаги расмий  пешлавҳалар ўзгартирилди.

Қозоғистонда тутиқлар ишлатиладиган алифбодан аввал –  диграфалар бўлган алифбо таклиф қилинган эди. Бироқ ҳар икки алифбо жамоатчилик ва бир қатор филологлар томонидан танқид қилинди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *