Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг китобларини қунт билан ўқиб-ўрганган

инсон мамлакатимизда юз бераётган инқилобий ўзгаришлар, улуғвор ислоҳотлар мазмун-моҳиятини теран англаб етади. Бундай инсон маънан етук, дунёқараши кенг бўлиб, ҳаётда шунга яраша камол топади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади» деб номланган китобини ўқиб-ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

ba80112e-103f-4dbf-b793-2b401047a8e7

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар Ижодий уюшмаси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, МТДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбеков мазкур китобдан ўрин олган Президентимиз Мурожаати, нутқларининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритди.

1 2 3

Маърузада таъкидланганидек, мазкур китоб уч бўлимдан иборат. Яъни, биринчи бўлимига мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган. Китобнинг иккинчи бўлимидан эса хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимдан республикада кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.

Давра суҳбатида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мухтасар жавоблар олдилар.

***

Қадрли ўқувчиларимизни бу ғаройиб муассаса фаолияти ҳам қизиқтириши табиий. Бу борада https://customs.uz/uz/regions/kinology сайтида ёритилган маълумотга эътибор қаратамиз.

Марказ ҳақида қисқача маълумот

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази 1996 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 364-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон ҳамда 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарорлари билан Миллий кинология маркази иш фаолияти янада такомиллаштирилди.

Мазкур қарорларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг резидент ва норезидентларига хизматга яроқсиз бўлган итларни белгиланган тартибда сотиш ҳамда шартнома асосида юридик  ва жисмоний шахсларнинг итларини умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича Марказга пуллик хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг итларини умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатишдан келиб тушадиган маблағалар Марказнинг ривожлантириш фондига ўтказилиши йўлга қўйилган.

Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу ўз навбатида унда яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.

Марказда малакали кинологлар тайёрлаш ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини, қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув, ўсимликлар ва ўсимлик уруғларини қидириш, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш йўналишлари бўйича хизмат итлари ҳамда интрукторлик йўналиши бўйича кинологлар тайёрланади.

Марказнинг юқори малакали ходимлари илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этишда Австрия, Франция, Латвия, Литва, Корея, Россия, Бельгия, АҚШ, Италия каби турли давлатлар кинология хизматлари мутахассислари билан доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда.

Шунингдек, Марказда халқаро лойиҳалар доирасида хорижий давлатлар кинология хизматлари вакиллари ҳам ўқитиб келинмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2008 йилда Марказга Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий кинология маркази мақоми берилган бўлиб, бу ўз навбатида унда яратилган инфратузилма ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг жаҳон стандартларига тўлиқ мос эканлигини исботлайди.

Миллий кинология марказида фаолият юритувчи асосий бўлимлар

 Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарор доирасида Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш: Марказда жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматни кўрсатиш учун ўрнатилган тартибда Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитасидан (лицензия) рухсатнома олиниб, марказ мутахассислари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ихтисослаштирилган ветеринарная хизмати Миллий кинология маркази ва ҳудудий бошқармадаги хизмат итларига хизмат кўрсатади. Ихтисослаштирилган ветеринария хизматида  хизмати биноси, карантин блоки, касал хизмат итларини сақлаш учун изолятор блоки, дегелминтизатция майдонларидан иборат. Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати биносида муолажа, жарроҳлик, рентген, ташҳис ҳамда лаборатория хоналари мавжуд. Ушбу хоналар замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган.

Миллий кинология марказининг Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати малакали ветеринар врачлар билан жамланган, хизмат ходимлари томонидан хизмат итларида оғир жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Хизмат итлари питомниги

Миллий кинология марказида хизмат итлари питомниги асосий бўғини хисобланади. Хизмат итлари питомнигида турли хил зотдаги хизмат итларини кўпайтириш, сақлаш ва урчитиш ишлари амалга оширилади. Хизмат итлари питомниги 100 бош зотдор хизмат итларини сақлашга мўлжаланган. Шунингдек, хизмат итларини парваришлаш ва сақлаш, озиқлантириш билан бирга ветеринария-санитария тадбирларини олиб боради. Хизмат итлари питомниги 100 бош хизмат итлари учун мўлжалланган 10 та блок, Туғруқ комплекси (14 бош она хизмат ити ва 12 бош ёш ит болалари сақлашга мўлжалланган вольерлар, сайр қилдириш ва машқ майдончалари), хизмат итлари учун озуқа тайёрлашга мўлжалланган махсус ошхона, хизмат итлари ва ит болалари учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омбор, хизмат итларини чўмилтириш хонаси ва хўжалик қисмидан иборат.

Хизмат итлари ва ёш ит болалари учун кунлик озиқ-овқат ратциони тузилиб, белгиланган меъёр асосида ажратилади. Бунда табиий ва қуруқ озуқалар билан озиқлантирилади.

Туғруқ комплексида туғруқ ва ёш ит болалари блоки, машқ майдончаси мавжуд бўлиб йил давомида ўртача 50 — 70 бошгача ит болалари туғилади. Туғилган ит болалари 8 ойлигигача Хизмат итлари питомнигида парваришланиб, бошланғич машғулотлар олиб борилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 21-сон қарор доирасида хизматда фойдаланилмайдиган ит зотларидан  Сибирь хаскиси, Бигл, Ўрта осиё овчаркаси каби ит зотлари олиб келиниб, урчитилиб кўпайтирилмоқда.

 Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлимида хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини қидириш, қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи моддаларни қидириш, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув йўналишлари, ўсимликлар ва ўсимлик уруғларини қидириш, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш йўналишлари бўйича кинологларни ўқитиб, хизмат итларини тайёрлайди. Амалий машғулотларда, хизмат итларини инструкторлар томонидан махсус йўналишлар бўйича ўргатиш учун ўқув-услубий кўлланмалар ишлаб чиқилиб амалиётга кенг жорий этилган.

Хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда амалий машғулотлар реал шароитга мослаштирилган, барча турдаги макетлар билан жиҳозланган климатик ва ландшафт шароитларни ўзида акс эттирган аэрокомплекс, автотранспорт, теплаход, темир йўл иммитацион масканлари ва ёпиқ машқ майдонида олиб борилади.

Тезкор қидирув машғулотлари, кинолог ва хизмат ити келажакда фаолият олиб борилиши назарда тутилган реал объектларга яқинлаштирилган шароитларда ўтказилади.

Ит ўргатиш деганда, итга шартли ва шартсиз қўзғатувчилар билан мунтазам равишда таъсир этиш орқали, уни бошқариш ва бирор вазифани бажартириш учун, керакли бўлган кўникмаларни ҳосил қилиш тушунилади. Хизмат итларини ўргатиш тўрт турга яъни “Бошланғич машқ курси”, “Умумий машқ курси”, “Махсус машқ курси” ва “Хизмат итларини машқ қилдириш” турларига бўлинади.

Хизмат итларини “Бошланғич машқ курси”га ўргатишдан мақсад саккиз ойлик ёшга тўлмаган ёш ит болаларини махсус анжомларга ўргатиш, уларни умумий ҳамда махсус машқ курсларига ўргатиш ва хизматда қўллаш ва бошқариш учун зарур бўлган умумий бўйсинувчанликнинг асосларини ташкил этувчи кўникмаларга ўргатиш.

“Умумий машқ курси”га ўргатишдан мақсад, итларни махсус машқ курсида ҳамда хизматда қўллаш ва бошқариш учун зарур бўлган умумий бўйсинувчанлик кўникмаларига ўргатиш. Умумий машқ курси бу – саккиз ойга тўлган итлар билан бошланғич машқ курсида ҳосил қилинган кўникмаларни мустахкамлаш ва махсус машқ курси учун асос бўладиган умумий бўйсинувчанлик кўникмаларини шакллантириш.

Умумий машқ курсига қуйидаги кўникмалар киради: хизмат итини кинологга ўрганиши, кинологнинг олдига келиши, ёнда юриши ва ўтириши, ётишга, жойида туришга, буюмларни олиб келишга, овоз беришга, “қайт” буйруғини бажаришга, тўсиқлардан ошиб ўтишга, эмаклашга, сузишга ҳамда гуруҳ таркибида машғулот ўтишга, ўқ товушига, бегоналар томонидан берилган ёки топилган озуқадан қайтишга ўргатиш.

“Махсус машқ курси”га ўргатишдан мақсад, хизмат итларини қидирув фаолиятини олиб боришда зарур бўладиган (гиёҳвандлик воситаларини, тамаки маҳсулотларини, валюта қимматликларини, портловчи моддаларни қурол-яроғ, ўқдори, ва қидириб топиш, мина қидирув, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, ва қидирув-қутқарув хизмати йўналишлари бўйича) кўникмаларга ўргатиш.

Махсус машқ курсига қуйидагилар киради: хизмат итларини қидирув кўникмаларига ўргатиш (из бўйича ишлаш, одамнинг буюмларини танлаб топиш, худудда қидирув олиб бориш, гиёҳвандлик воситаларини, тамаки маҳсулотларини, валюта қимматликларини, миналарни, қурол-яроғ, ўқдори, ва портловчи моддаларни қидириш ва х.к.з) бегоналарга нисбатан ишончсизлик ва жахлдорликни ривожлантириш, кинологни ҳимоя қилиш, одамни қўлга олиш ва кузатиб бориш, жойида қўриқлаш, шунингдек хизматда қўллаш учун керак бўладиган бошқа кўникмаларга ўргатиш.

Хизмат итларини машқ қилдириш – бу хизмат итларда олдиндан шакллантирилган шартли рефлекс (кўникмалар)ни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, мунтазам амалий машғулотлар ўтказиш, натижада турли ижтимоий ва хизмат шароитларига мослаштиришдир.

Ўқув-услубий бўлим

Ҳозирги кунда Марказда “Гиёҳвандлик воситаларини қидириш”, “Валюта қимматликларини қидириш”, “Тамаки маҳсулотларини қидириш”, “Қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддаларни қидириш”, “Мина қидирув”, “Қидирув-қутқарув хизмати” йўналишлар бўйича 3 ой, “Ҳимоя-қоровул хизмати” йўналиши бўйича 2 ой, “Из-қидирув хизмати”, “Антитеррор” йўналишлари бўйича 4 ой, инструкторлик курси бўйича 2 ой, “Ўсимликлар ва ўсимлик уруғлариниқидириш” йўналишлари бўйича 3 ойҳамда  “Психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш” йўналишлари бўйича 3 ойдавомида ўқув-ўргатув ишлари олиб борилади.

Ўқув-услубий бўлимида назарий билимлар беришга мослашган компьютер синфи, иммитация хонаси ва ҳар бир йўналишга махсус жиҳозланган синф хоналари ҳамда умумий кутубхона мавжуд. Миллий кинология марказида ўқув-ўргатув жараёни тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар, дарс жадваллари асосида амалга оширилади.

Ўқув машғулотлари ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Ўқув машғулотлари марказнинг малакали ходимлари томонидан ўқув дастурлар, услубий қўлланмалар, презентация ва видео материаллари асосида олиб борилади. Ўқув машғулотлари тасдиқланган дарс жадвали асосида олиб борилади. Ўқув курси якунида кинологлар назарий ва амалий синовлар топширадилар.

Ўқув курсларини якунида синовларни муваффақиятли топширган кинологларга гувоҳномалартопширилади.Ўзбекистон Республикасида кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида, Миллий кинология марказида доимий равишда ўқув ва амалий семинарлар, хизмат итларини ўргатишнинг замонавий усуллари мавсусида давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

***

Она Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида матонат билан хизмат қилишаётган мазкур соҳа ходимларига омадлар тилаб қоламиз.

Дониш домла

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *