Одамлар дардини эшитмаган армонда…

ЎзМУ Журфак 4-курс талабаларига ўтаётган «Ахборот хизматлари» фани

амалиётига мос ахборотларни ўқиётиб, бўлғуси журналистларимиз учун яхшигина сабоқ экан, деган хулосага келдик, дейди Дониш домла ЎзАда ёритилган қуйидаги хабарни ўқишга даъват этиб.

ш4

Ўзбекистонда фуқаролар мурожаатлари билан ишламагани учун 15 мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда фуқаролар мурожаатлари билан ишламагани учун 15 мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунни бузган ташкилотлардаги масъул шахслари аниқланди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ўтказилган мажлисда маълум қилинди.
Вазирлик, идора ҳамда маҳаллий ҳокимият органларидан олинган маълумотларда қайд этилишича, ўтган йили жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун бузилиши ҳолатларига сабабчи бўлган 3366 нафар мансабдор шахсларга нисбатан кескин чоралар қўлланган.
Жумладан, раҳбар ва масъул ходимлардан 290 нафари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган, 2897 нафарига интизомий, 164 нафарига маъмурий жазо қўлланган, 15 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳисобот даврида Вазирлар Маҳкамаси Аппарати, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига бевосита жисмоний ва юридик шахслардан жами 806,5 мингта ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар тушган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 61 фоизга кўпайган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига аҳолидан 971,8 мингта мурожаат келиб тушган ва кўриб чиқилган.
Қандай мансабдор шахслар лавозимидан озод қилинди? Сайтимизни кузатиб борсангиз хабардор бўласиз.
ЎзА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *