Озода маскан файзи

Гул бир ён, чаман бир ён, деган қўшиқни эшитганмисиз?

Бу айнан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳудуди, талабалар турар-жойлари теварак-атрофлари, кенг ва равон йўллари, йўлаклари, спорт майдонлари, боғ-роғлари, хиёбонларининг фусункор манзаралари тараннум этилган қўшиқ, десалар ишонаверинг.

Бу масканнинг қай бурчига қадам ранжида қилманг гул бир ён-у чаман бир ён эканлигига амин бўласиз.

хаш6хаш1 хаш2 хаш3 хаш4 хаш5

Ана шу ажиб гўзаллик ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, албатта. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ҳафта бошида факультет деканлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказадиган машваратида галдаги вазифаларни бирма-бир белгилаб беради. Ўтган ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими фармойишга кўра 24-25 февраль, 3-4, 10-11-март кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилингани ҳақида сўз юритилди. Ким нима иш қилиши, факультетлар атрофидан ташқари яна қайси ҳудуд кимга тегишли экани ҳамда бу ерда қандай вазифалар бажарилиши келишиб олинди.

Шанба-якшанба кунлари енг шимариб ишга киришилди. Ободонлаштириш ва тозалик-озодалик ишлари ЎзМУ жамоаси учун одатий ҳолга айланиб қолган. Бу гал ҳам ана-мана дегунча чор-атроф саришта бўлди-қолди.

Айниқса, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиет, Геология ва география, Хорижий филология, Тарих факультетлари талаба йигитлари Фарҳод мисол бунёдкорлигини намоён этган бўлсалар, чевар қизлари бамисоли фариштага айландилар.

Оловқалб талаба-ёшларнинг саъй-ҳаракатларини кузатиб, туйғуларинг ажиб сатрларга уланиб кетади:

 Талабалар маскани – чор-атрофи саришта,

Йигитлари лочин-у, чевар қизлар фаришта!

“Озодалик куни” деб эълон қилинган ҳамон,

Товонлардан чақнар ўт, улар ўрнак ҳар ишда.

Яхши инсон ўзидан қолдиради катта боғ,

“Ёшлик” шаҳарасини дейишар мисли чорбоғ.

Гар ният бўлса эзгу, орзулар ҳам чўзар бўй,

Шундай гўзал масканда кайфият ҳам бўлар чоғ!

хаш

Дониш домла

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *