Олий таълим муассасалари бошқарув тизимини биласизми?

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВ, ТЕХНИК, ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ВА ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 122-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2859]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 21-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

  1. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари (бундан буён матнда Намунавий штатлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штатларни жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган олий таълим муассасалари учун мазкур Намунавий штатлар уларнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига таъсир этмаган (зид бўлмаган) ҳолда қўлланилади, бунда ташкилий тузилмада белгиланган штат бирликлари ушбу Намунавий штатларда назарда тутилган лавозимлардан келиб чиқиб, мос равишда шакллантирилади;

айрим олий таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар, таркибий тузилмалар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.

  1. Олий таълим муассасаларининг ректорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штатларга қатъий амал қилган ҳолда мослаштирилишини таъминласин.
  2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 6 февраль,

1-2017-сон

Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 6 февраль,

4-қ/қ-сон

Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 6 февраль,

13-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарорига
1-ИЛОВА

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

Т/р Таркибий тузилмалар ва лавозимлар номланиши Талабаларнинг келтирилган контингенти
500 гача 501 дан
1000 гача
1001 дан
1500 гача
1501 дан
2000 гача
2001 дан
2500 гача
2501 дан
3000 гача
3001 дан
3500 гача
3501 дан
4000 гача
4001 дан
5000 гача
5001 дан
6500 гача
6501 дан
8000 гача
8001 дан
10 000 гача
10 000 дан юқори
А Б 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
I. РЕКТОРАТ
1. Ректор (филиал директори) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) 1 1
3. Ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
5. Илмий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
6. Халқаро алоқалар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
7. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
8. Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
9. Ректор ёрдамчиси 1 1 1 1 1 1 1
10. Бош муҳандис 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
11. Бош энергетик мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
12. Илмий кенгашнинг илмий котиби мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
13. Олий таълим муассасаси кенгаши котиби 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
14. Юрисконсульт (катта юрисконсульт) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
15. Котиб — иш юритувчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
II. «МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» ВА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
III. МОНИТОРИНГ ВА ИЧКИ НАЗОРАТ БЎЛИМИ (1500 гача бўлган контингентда — МОНИТОРИНГ ВА ИЧКИ НАЗОРАТ СЕКТОРИ)
1. Бўлим бошлиғи (сектор мудири) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Услубчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2 2 2
3. Инспектор 1 1 1 1 1 1 1 1 1
IV. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМ ( 5000 дан ортиқ контингентда — ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БОШҚАРМА)
1. Бўлим (бошқарма) бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Бошқарма бошлиғи ўринбосари 1 1 1
3. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4. Сиртқи таълим бўйича услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
5. Ўқув ишлари бўйича инспектор 1 1 1 2 2 2 2 2 2 2 2 3 3
6. Диспетчер 1 1 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2
7. Иш юритувчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
V. МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2
Тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи
1. Иқтисодчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Инспектор 1 1 1 1 1 2 2 2 2 2
VI. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ (2000 гача бўлган контингентда — ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СЕКТОРИ)
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Илмий тадқиқот ишлари муҳандиси (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2 2 2
3. Муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
VII. ХАЛҚАРО БЎЛИМ
1. Бўлим бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
VIII.АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ МАРКАЗИ
1. АТ маркази бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
Ахборот тизимларини жорий этиш бўлими
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1
2. Муҳандис-дастурчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2 3
3. Тизим администратори 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
Тармоқларни бошқариш бўлими
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1
2. Муҳандис-дастурчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2
3. Тармоқ администратори 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Техник (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1
Техник қўллаб-қувватлаш бўлими
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1
2. Муҳандис-дастурчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Муҳандис-электрончи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Компьютер зали мудири 1 1 1 1 1 1 1 1 1
5. Техник-электрончи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Муҳандис-дастурчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1
3. Тармоқ администратори 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Тизим администратори 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
IX. АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ
1. Директор (мудир) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Директор ўринбосари (мудир ўринбосари) 1 1 1
Илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими
1. Бўлим мудири 1 1 1 1 1 1 1
2. Етакчи мутахассис 1 1 1 1 1 1 1
3. Услубчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Библиограф (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1
5. Кутубхоначи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 2 2 2 2 2 2 2 4 4 8 10 10
Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими
1. Бўлим мудири 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Библиограф (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1
4. Кутубхоначи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 2 2 4 4 4 5 5 6 8 10 10
Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими (абонементларга хизмат кўрсатиш, ўқув заллари ва китоб сақлашни инобатга олган ҳолда)
1. Бўлим мудири 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Бош кутубхоначи 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Библиограф (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 2 3 4 4
4. Кутубхоначи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 2 2 2 2 2 2 2 2 3 4 5 5
Электрон ахборот ресурслари бўлими
1. Бўлим мудири 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича етакчи мутахассис 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Электрон кутубхоналар кутубхоначиси (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлими
1. Бўлим мудири 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Библиогроф (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Кутубхоначи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
X. ТАҲРИРИЙ-НАШРИЁТ БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Муҳаррир мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
3. Мусаҳҳиҳ мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4. Техник муҳаррир мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XI. ФАКУЛЬТЕТ
1. Декан мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Декан ўринбосари мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
3. «Маънавият ва маърифат» ишлари бўйича декан ўринбосари мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4. Ўқув ишлари бўйича диспетчер мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
5. Сиртқи таълим услубчиси мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
6. Услубчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
7. Иш юритувчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XII. МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ
1. Декан мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
3. Иш юритувчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XIII. МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XIV. РЕЖА-МОЛИЯ БЎЛИМИ (500 гача контингентда — РЕЖА-МОЛИЯ СЕКТОРИ)
1. Бўлим (сектор) бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Иқтисодчи (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2
XV. БУХГАЛТЕРИЯ
1. Бош бухгалтер 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Бош бухгалтер ўринбосари 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Бош бухгалтер ўринбосари — аудитор 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларини ҳисобга олиш бўйича бухгалтер (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 2 2 2 2 2 2
5. Бухгалтер (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 2 3 5 5 7 7 7 7 7 7
6. Ғазначи 1 1 1 1 1 1 2 2 2 2 2 2 2
XVI. ХОДИМЛАР БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Ходимлар бўйича муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 2 2 2 2 2 2 2 2
3. Инспектор 1 1 1 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2
XVII. БИРИНЧИ БЎЛИМ
1. Муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
XVIII. ИККИНЧИ БЎЛИМ
1. Бўлим бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XIX. ДЕВОНХОНА ВА АРХИВ
1. Девонхона мудири 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Иш юритувчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2 2
3. Архив мудири 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Архивариус 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
5. Курьер 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
XX. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХI. ЎҚИТИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Ўқув жиҳозлари бўйича муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Техник (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
XХII. ФУҚАРО ВА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
3. Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича муҳандис 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
XХIII. ТЕХНИК-ФОЙДАЛАНИШ ВА ХЎЖАЛИК БЎЛИМИ
1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
2. Муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 2 2 2 2 2 2 3 3 3 3 3 3 3
3. Техник (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) 1 1 1 1 1 1 1 1
4. Катта товаршунос 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
5. Омбор мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
6. Омборчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
7. Ёрдамчи ишчи 1 1 1 1 1 2 2 2 2 2 2 3 3
8. Бино коменданти мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
9. Хўжалик бўлими мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
10. Диспетчерлик хизмати оператори мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
11. Талабалар турар жойи мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
12. Бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича ишчи:
слесарь-сантехник мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
электромонтёр мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
дурадгор мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
Вентиляция ва кондиционерлаштириш тизимларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича чилангар мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
13. Фаррош мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
14. Газпайвандловчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2 2 2
15. Гардеробчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
16. Лифтчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
17. Қоровул мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
18. Боғбон мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
19. Кўча супурувчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
20. Юкловчи 1 1 1 1 1 2 2 2 2 2 2 3 3
21. Хўжалик бекаси мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
22. Паспортист мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
23. Талабалар турар жойи директори мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
24. Алоқачи (алоқа электромонтёри) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
25. Диспетчер-гараж мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
26. Механик мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
27. Ҳайдовчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХIV. МУЗЕЙЛАР
1. Фонд сақловчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Музей кузатувчиси мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХV. ҚОЗОНХОНА
1. Ўт ёқувчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Чилангар (сантехник) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХVI. СПОРТ ИНШООТЛАРИ
1. Спорт иншооти мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Шифокор (врач) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
3. Ҳамшира мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4. Кимёвий усулда тозаловчи (хлораторщик) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
5. Муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
6. Ишчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХVII. ВИВАРИЙЛАР
1. Виварий мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Ишчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХVIII. ЎҚУВ ПОЛИГОНЛАРИ
1. Полигон мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХIX. САНЪАТ САРОЙЛАРИ
1. Санъат саройи мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХХ. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТЕЛЕФОН СТАНЦИЯСИ (АТС)
1. Станция бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Алоқа муҳандиси (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
3. Алоқа бўйича техник мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4. Алоқачи (алоқа электромонтёри) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
XХХI. ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР
1. Кабинет мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2. Лаборатория мудири мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ ??лгиланади
3. Лаборант мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
4. Муҳандис (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
5. Техник (тоифасиз, 1-тоифа, 2-тоифа) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
6. Ишлаб чиқариш таълими устаси мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
7. Концертмейстер (етакчи концертмейстер) мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига
ИЛОВА

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги ва сиртқи таълим шаклларида таълим олаётган бакалаврлар ва магистрлар (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) контингентидан келиб чиқиб, сиртқи таълим талабалари учун — 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади.
  2. Талабаларнинг контингенти 10 000 нафардан зиёд бўлган ОТМ ходимларининг сони тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идора томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун), Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

2-боб. ОТМда алоҳида тузилмалар ва лавозимларни киритиш меъёрлари

1-§. Ректорат

  1. Халқаро алоқалар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозими ОТМ томонидан халқаро фаолият юритилган тақдирда ҳамда хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик битимлари мавжуд бўлганда тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идоранинг асослантирилган мурожаатига кўра (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун) Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи асосида киритилади.
  2. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) лавозими тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идора томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун), Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда киритилади.
  3. Бош энергетик лавозими ОТМда 40 минг кв.метр ва ундан юқори умумий ўқув-лаборатория, турар жой ва бошқа майдон мавжуд бўлганда киритилади.
  4. Илмий кенгашнинг илмий котиби лавозими илмий даража берувчи илмий кенгаш ташкил этилган ОТМ учун 1 бирлик сонида киритилади.
  5. Котиб — иш юритувчи лавозими 1 бирлик ҳисобида ректор ва ҳар бир проректор учун алоҳида киритилади.

2-§. «Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

  1. Услубчи лавозими ОТМда:

кундузги таълим талабалари сони 500 нафаргача бўлганда 1 бирлик;

кундузги таълим талабалари сони 501 дан 3000 нафаргача бўлганда 2 бирлик;

кундузги таълим талабалари сони 3001 ва ундан зиёд бўлганда, кейинги ҳар 500 нафар талаба учун қўшимча 0,5 бирлик ҳисобида, лекин ОТМ учун 4 штат бирлигидан ошмаган ҳолда киритилади.

3-§. Ўқув-услубий бўлим (бошқарма)

  1. Услубчи лавозими ОТМда кундузги таълим талабалари сони 2500 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар талаба учун қўшимча 1 бирликдан киритилади.
  2. Сиртқи таълим бўйича услубчи лавозими сиртқи таълим талабалари сони 500 дан 2000 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар сиртқи таълим талабалари учун қўшимча 1 бирликдан киритилади.

4-§. Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими (сектори)

  1. Тиббиёт йўналишларидаги ОТМларда клиник ординатура мавжуд бўлганда 1 бирлик ҳисобида муҳандис лавозими киритилади.

5-§. Халқаро бўлим

  1. Халқаро бўлим ОТМ томонидан халқаро фаолият юритилган ҳамда хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик битимлари мавжуд бўлган тақдирда тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идоранинг асослантирилган мурожаатига кўра (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг розилиги билан ташкил этилади.

Халқаро бўлимда қуйидаги лавозимлар киритилади:

бўлим бошлиғи — 1 бирлик;

услубчи — 1 бирлик.

6-§. Таҳририй-нашриёт бўлими

  1. Таҳририй-нашриёт бўлими бошлиғи лавозими бўлимдаги ходимлар сони 5 бирлик ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда киритилади. Ушбу бўлимда ходимлар сони 5 бирликдан кам бўлганда ОТМ раҳбари буйруғи билан бўлим бошлиғи вазифаси муҳаррирлардан бирига юклатилади.
  2. Таҳририй-нашриёт бўлими ходимларининг штат бирлиги ўтган молия йилида бажарилган иш ҳажмига (муаллифлик варағи ҳисобидан) асосан қуйидагича киритилади:

1 бирлик муҳаррир лавозими ҳар бир 110 муаллифлик варағи учун;

1 бирлик мусаҳҳиҳ лавозими ҳар бир 210 муаллифлик варағи учун;

1 бирлик техник муҳаррир лавозими ҳар бир 900 муаллифлик варағи учун.

7-§. Факультет

  1. Кундузги таълим факультети декани лавозими факультетда:

кундузги таълим талабалари сони 200 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

кундузги таълим талабалари сони 200 дан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

  1. Сиртқи таълим факультети декани лавозими факультетда сиртдан таълим олувчи талабалар сони 300 ва ундан ортиқ бўлганда киритилади. Факультетда сиртқи таълим талабалари сони 300 нафардан кам бўлганда, ОТМ раҳбари буйруғи билан сиртқи таълим факультети деканининг вазифалари тегишли таълим йўналишидаги кундузги таълим факультети деканига юклатилади.
  2. Кундузги таълим факультети декани ўринбосари лавозими факультетда:

кундузги таълим талабалари сони 201 нафардан 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

кундузги таълим талабалари сони 401 нафар ва ундан ортиқ бўлганда, кейинги ҳар 200 нафар талаба учун қўшимча 0,5 бирлик ҳисобида, лекин факультет учун 3 штат бирлигидан ошмаган ҳолда киритилади.

  1. Кундузги таълим факультетининг «Маънавият ва маърифат» ишлари бўйича декан ўринбосари лавозими факультетда:

кундузги таълим талабалари сони 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

кундузги таълим талабалари сони 401 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

  1. Ўқув ишлари бўйича диспетчер лавозими кундузги таълим факультетида талабалар сони 500 нафардан ортиқ бўлганда 1 бирлик, талабалар сони 1000 нафардан ортиқ бўлганда қўшимча 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  2. Сиртқи таълим услубчиси лавозими сиртқи таълим факультети учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  3. Факультетларда иш юритувчи лавозими:

факультетда талабаларнинг сони 200 нафардан ортиқ бўлганда — 1 бирлик;

факультетда талабаларнинг сони 700 нафардан ортиқ бўлганда — 2 бирлик ҳисобида киритилади.

8-§. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази)

  1. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази) декани лавозими малака ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчиларининг сони ўртача йиллик ҳисобда:

100 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

100 нафардан ортиқ бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

  1. Услубчи лавозими малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази) учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  2. Иш юритувчи лавозими малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети (маркази) учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.

9-§. Магистратура бўлими

  1. Магистратура бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган штат бирликларига мувофиқ ташкил этилади.

Бунда бўлим бошлиғи ва услубчи лавозимлари:

ОТМда магистрлар сони 200 нафаргача бўлганида — 0,5 бирлик;

ОТМда магистрлар сони 201 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

10-§. Иккинчи бўлим

  1. Иккинчи бўлимда қуйидаги лавозимлар киритилади:

бўлим бошлиғи — ҳисобда 4000 нафар ва ундан ортиқ ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда 1 бирлик;

муҳандис — ҳисобда 500 дан 2000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — 1 бирлик, ҳисобда 2000 дан 4000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — 2 бирлик, ҳисобда 4000 нафар ва ундан юқори ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — 3 бирлик.

  1. Иккинчи бўлим штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

11-§. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими

  1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими тасарруфида ОТМ бўлган вазирлик ёки идоранинг асослантирилган мурожаатига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун), Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.

Бўлимда қуйидаги лавозимлар киритилади:

бўлим бошлиғи — 1 бирлик;

услубчи — 2 бирлик.

12-§. Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими

  1. ОТМда омборхоналар (омборлар) мавжуд бўлганида 1 бирлик омборхона мудири лавозими киритилади.
  2. Омборчи лавозими алоҳида турувчи ҳар бир омборхона (омбор) учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  3. Бино коменданти лавозими ҳар бир алоҳида турувчи бино учун 1 бирликдан киритилади, талабалар турар жойлари бинолари бундан мустасно.
  4. Хўжалик мудири лавозими 400 нафар ва ундан ортиқ нафар талаба истиқомат қилувчи ҳар бир талабалар турар жойи учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  5. ОТМда иссиқлик энергияси, газ таъминоти ва ёнғин хавфсизлиги марказлаштирилган бошқарув тугмаси мавжуд бўлганида кеча-кундуз ишловчи диспетчерлик пости ташкил этилади ва ҳар бир постга 4 бирликдан иборат бўлган диспетчерлик хизмати операторлари лавозимлари киритилади.
  6. Талабалар турар жойи мудири лавозими ҳар бир талабалар турар жойи учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  7. ОТМ балансида ва фойдаланишида бўлган бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозими қуйидагилар бўйича киритилади:

слесарь-сантехник — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.метр майдон учун 1 бирлик, лекин ҳар бир ОТМга 1 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;

электромонтёр — 700 та ёритиш нуқталари (виключатель, разетка ва кароба) учун 1 бирлик (балансда бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади), лекин ҳар бир ОТМга 1 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;

дурадгор — ОТМ балансидаги бино (иншоот)ларнинг фойдаланиладиган ҳар 3500 кв.метр майдони учун 1 бирлик, лекин ҳар бир ОТМга 1 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;

вентиляция ва кондиционерлаштириш тизимларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича чилангар — 100 та марказдан қочувчи (центробеж) ва деразали ускуналарга хизмат кўрсатиш учун 1 бирлик лавозимда киритилади.

  1. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан ўқув, лабораториялар ва хизмат хоналари, йўлак(каридор)лар, зинапоялар, спорт заллари ва бошқа майдонларни (талабалар турар жойининг талабалар ётадиган хоналаридан ташқари) тозаловчи фаррош лавозими ҳар 800 кв.метр тозалаш майдони учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  2. ОТМ ҳудудида жойлашган ташқи ҳожатхоналарни тозаловчи фаррош лавозими ҳар бири алоҳида турувчи 8 та ва ундан юқори очколик ҳожатхона учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  3. Гардероб (жиҳозланган кийим сақлаш жойлари) мавжуд бўлганда бир сменада (лекин 2,5 сменадан ортиқ бўлмаган ҳолда) 250 та хизмат кўрсатиш жойлари учун 1 бирлик ҳисобида гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими (мавсумий — 6 ойга) киритилади.
  4. Лифтчи лавозими бир сменада (лекин 2,5 сменадан ортиқ бўлмаган ҳолда) бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган бир лифт ёки лифтлар гуруҳи учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  5. Қоровул лавозими алоҳида турувчи бинонинг кеча-кундуз ишловчи бир қўриқлаш пости учун дам олиш ва байрам кунларини инобатга олган ҳолда 4 бирликдан кўп бўлмаган ҳолда киритилади.
  6. Боғбон лавозими ОТМнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2 га гача майдони учун 1 бирлик, кейинги ҳар бир 2 га майдон учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  7. Ҳовли супурувчи (дворник) лавозими ОТМнинг тозаланадиган 2500 кв.метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
  8. Хўжалик бекаси (кастелянша) лавозими ОТМнинг барча талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи 250 кишига 0,5 бирлик ҳисобида киритилади.
  9. Паспортист лавозими:

талабалар турар жойларида 500 нафаргача талаба истиқомат қилувчи ОТМ учун 0,5 бирлик;

талабалар турар жойларида 501 нафар ва ундан ортиқ талаба истиқомат қилувчи ОТМ учун 1 бирлик.

  1. ОТМда 1000 нафардан ортиқ талаба истиқомат қиладиган уч ёки ундан зиёд бир-бирига яқин турувчи талабалар турар жойлари бинолари мавжуд бўлганда, талабалар турар жойлари талабалар шаҳарчасига бирлаштирилиши мумкин.

Талабалар шаҳарчаси ташкил этилганда 1 бирлик ҳисобида талабалар шаҳарчаси директори лавозими киритилади.

  1. ОТМда Автоматлаштирилган телефон станцияси мавжуд бўлмаганда 1 бирликдан иборат алоқачи (алоқа электр монтёри) лавозими киритилади.
  2. Диспетчер — гараж бошлиғи лавозими ОТМда 6 тадан кам бўлмаган автотранспорт воситалари (енгил ва юк автомашиналари, автобуслар ва кичик автобуслар) бўлган транспорт хўжалиги (гараж) мавжуд бўлганда киритилади. 6 тадан кам автотранспорт воситаси мавжуд бўлса, ОТМ раҳбарининг буйруғига мувофиқ ОТМнинг маъмурий ходимларидан бирига гараж бошлиғи вазифаларини бажариш юкланади.

ОТМда 6 тадан ортиқ автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда 1 бирлик механик лавозими киритилади.

  1. Ҳайдовчи лавозими ОТМ балансида мавжуд ҳар бир фойдаланилаётган автотранспорт воситаси учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини сақлаш ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ходимлар сонига қараб, хизмат ва навбатчи автомашиналар учун қуйидаги нормативлар белгиланади:

1 та хизмат машинаси — ОТМ учун;

1 та навбатчи машина — ходимлар сони 100 нафаргача бўлганда;

2 та навбатчи машина — ходимлар сони 100 дан 200 нафаргача бўлганда;

3 та навбатчи машина — ходимлар сони 200 дан 300 нафаргача бўлганда;

4 та навбатчи машина — ходимлар сони 300 нафар ва ундан ортиқ бўлганда.

ОТМнинг таълим жараёни хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, талабалар контингентини инобатга олиб махсус автомашиналарга (юк автомашинаси, автобус) қуйидаги лимитлар ўрнатилади:

талабалар сони 5000 нафаргача бўлганда — 1 та махсус автомашина;

талабалар сони 5000 нафардан кўп бўлганда — 2 та махсус автомашина.

13-§. Музейлар

  1. ОТМда алоҳида музей мақомига эга бўлган (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) музейлар мавжуд бўлганда ҳар бирига 1 бирлик ҳисобида фонд сақловчи лавозими киритилади.
  2. ОТМда алоҳида бинода турувчи музей мавжуд бўлганда 1 бирлик ҳисобида музей кузатувчиси лавозим киритилади.

14-§. Қозонхоналар

  1. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган ОТМ (бино)ларда иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

марказлашган иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 2 бирлик ҳисобида, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 1 бирлик ҳисобида;

локал иситиш қозонхоналари орқали иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1 бирлик, 6 ва ундан ортиқ бўлса 2 бирлик ҳисобида.

Йил давомида ювиниш хонаси ёки бассейн ички қозонхона ҳисобидан иссиқ сув билан таъминланадиган ОТМларда юқорида қайд этилган ўт ёқувчи (ишчи) лавозимларининг биттаси доимий киритилади.

  1. ОТМ марказлашган иситиш тизими орқали иситилганда комплекс хизмат кўрсатувчи чилангар (сантехник) лавозими 1 бирлик, агар бойлер ва насослар (ер тагидан насос орқали сув тортиб оладиган сув йиғувчи минора (иншоот) мавжуд бўлса, бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.

15-§. Спорт иншоотлари

  1. ОТМ балансида бўлган, алоҳида манзилда (турувчи) жойлашган ёпиқ ёки очиқ спорт иншоотлари учун 1 бирлик ҳисобида спорт иншооти мудири лавозими киритилди.
  2. ОТМ балансида бўлган, алоҳида манзилда (турувчи) жойлашган ҳар бир ёпиқ ёки очиқ сув ҳавзаси (бассейн) учун қуйидаги лавозимлар киритилди:

шифокор (врач) ва ҳамшира лавозимлари — 1 бирлик ҳисобида;

сувни кимёвий усулда тозаловчи (хлораторщик) лавозими — 1 бирлик ҳисобида.

  1. ОТМ балансида бўлган, алоҳида манзилда (турувчи) жойлашган ёпиқ ёки очиқ спорт иншоотларининг умумий майдони 3000 кв.метр ва ундан ортиқ бўлганда 1 бирлик бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича муҳандис ва 1 бирлик ишчи лавозимлари киритилади.

16-§. Виварийлар

  1. Виварий мудири лавозими ОТМда виварий мавжуд бўлганда, жонивор (ҳайвон) ва шартли молларга қаровчи ходимлар сони 5 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 1 бирлик ҳисобида киритилади.
  2. Озуқа (ем-хашак) кухняси ишчиси лавозими ОТМда виварий мавжуд бўлганда 1,0 бирлик ҳисобида киритилади
  3. Виварийдаги ҳар 14 қафасдаги жонивор (ҳайвон)лар ёки 10 бош шартли мол учун 1 бирлик ҳисобида жониворларни парвариш қилувчи ишчи лавозими киритилади.

17-§. Ўқув полигонлари

  1. ОТМда алоҳида манзилда жойлашган ҳар бир ўқув полигонлари учун 1 бирлик ҳисобида зиммасига полигоннинг моддий-техника базаси сақланиши ҳамда ўқув-машқ жараёнининг олиб борилиши юзасидан назоратни амалга ошириш вазифалари юклатиладиган полигон мудири лавозими киритилади.

18-§. Санъат саройлари

  1. ОТМда алоҳида турувчи санъат саройлари мавжуд бўлганда, ҳар бири учун 1 бирлик ҳисобида зиммасига санъат саройининг моддий-техника базаси сақланиши ҳамда фойдаланиш жараёни устидан назоратни амалга ошириш вазифалари юклатиладиган санъат саройи мудири лавозими киритилади.

19-§. Автоматлаштирилган телефон станцияси (АТС)

  1. ОТМда Автоматлаштирилган телефон станцияси (АТС) мавжуд бўлганда қуйидаги лавозимлар киритилади:

350 дан ортиқ телефон боғламалари мавжуд бўлса 1 бирлик станция бошлиғи лавозими;

1 бирлик алоқа муҳандиси лавозими;

1 бирлик алоқа бўйича техник лавозими;

ҳар 350 телефон боғламалари (параллел боғламалари билан биргаликда) учун 1 бирлик алоқачи (алоқа электр монтёри) лавозими.

20-§. Ўқув-ёрдамчи ходимлар

  1. ОТМнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қуйидаги меъёрлар асосида киритилади:

кафедрага 1 бирлик кабинет мудири лавозими ёки кафедра қошида ўқув лабораториялари мавжуд бўлганда 1 бирлик ҳисобида лаборатория мудири лавозими;

ОТМда лаборатория жиҳозлари билан таъминланган мавжуд лаборатория жойлашган ҳар бир хона (аудитория) учун 1 бирлик ҳисобида лаборант лавозими;

лаборантларнинг сонига 1:10 нисбатда муҳандис ёки техник лавозимларидан бири;

ОТМда тегишли жиҳозлар билан таъминланган ўқув ишлаб чиқариш устахонаси мавжуд бўлганда, ҳар бир ўқув ишлаб чиқариш устахонаси учун 1 бирликда ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими;

санъат ва маданият йўналишларида кадрлар (педагоглар) тайёрловчи ОТМ ва факультетларда тасдиқланган ўқув режасида концертмейстер қатнашиши лозим бўлган 1540 ўқув соатидан келиб чиққан ҳолда, 1 бирлик ҳисобида концертмейстер ва етакчи концертмейстер лавозимлари. Бунда белгиланган умумий концертмейстрлар штат бирлигининг 20 % идан кўп бўлмаган ҳолда етакчи концертмейстр лавозими жорий этилиши мумкин.

  1. ОТМнинг мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хулосаси асосида ўқув-ёрдамчи ходимлар сони мазкур меъёрлар асосида белгиланган ўқув-ёрдамчи ходимларнинг умумий штат бирлиги сонидан 20% дан кўп бўлмаган миқдорга кўпайтирилиши мумкин.

21-§. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати

  1. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизматининг штат бирликлари сони ва лавозимлари жорий ва капитал таъмирлаш ҳажмларидан, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган иш турларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
  2. Техник-таъмирлаш ва тезкор қайта тиклаш хизмати штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

3-боб. Якуний қоидалар

  1. Мазкур меъёрлар ОТМнинг раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига ҳам татбиқ этилади.
  2. ОТМ мазкур меъёрлар асосида тузиладиган штат жадвалини юқори турувчи вазирлик ёки идорага рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни (талабалар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми ва бошқалар) раҳбар, бош бухгалтер ва режа-молия бўлимининг бошлиғи томонидан имзоланган ҳолда илова қилиши шарт.
  3. ОТМ штат жадвалининг мазкур Намунавий штатлар ва меъёрлар асосида ҳамда ОТМнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига мувофиқ тузилиши юзасидан жавобгарлик шахсан ОТМ раҳбари, бош бухгалтери ва режа-молия бўлими бошлиғи зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК ва 107-сон «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда).
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 30 апрелдаги 179, 21-Қ/Қ ва 40-сон «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг намунавий штатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2182-1, 2012 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 225-модда).
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 2-2016, 15-Қ/Қ ва 41-сон «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2182-2, 2016 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 312-модда).

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *