“Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” университет босқичини ўтказиш тўғрисида

2017 йилнинг 1 апрелидан 30 майига қадар тегишли таълим соҳалари бўйича:

1. “Мутахассислик бўйича энг яхши педагог”

2. “Энг яхши педагог-тадқиқотчи”

3. “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог”

номинациялари бўйича танловининг университет босқичи ўтказилади.

жорий йилнинг 8 апрелидан 15 апрелигача университетда мавжуд тегишли таълим соҳалари ва номинациялари бўйича иштирокчилардан ариза ва ҳужжатларни қабул қилинади;

15 апрелидан 20 апрелигача танлов комиссияси томонидан иштирокчилар тақдим этган ҳужжатлар таҳлилини ўтказилади;

25 апрелидан 15 майгача танлов иштирокчиларининг очиқ машғулотларини ташкил этиш ва баҳоланади;

16 майдан 25 майгача иштирокчиларнинг ҳужжатлари тўпламини ва ўтказилган очиқ дарс машғулотлари сифатини баҳолаш натижаларини умумлаштирилади;

26 майдан 30 майгача танловнинг номинациялари бўйича университет босқичи ғолибларини аниқлаштириш ва уларни тантанали тақдирлаш тадбирини ўтказилади;

-университет босқичи доирасида ҳар бир номинация бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг тегишли ҳужжатларини Бош илмий-методик марказга жорий йилнинг 1 июнига қадар тақдим этилади;

ғолиб бўлган профессор-ўқитувчиларни Низомда белгиланган миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш харажатларини ўрнатилган тартибда тўланади.

Ўзбекистон Миллий университетида ўтказиладиган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг биринчи босқичининг 2017/2018 ўқув йили учун танлов комиссия таркиби

 

А. Марахимов ректор, раис;
И. Рахматуллаев биринчи проректор, раис ўринбосари;
Аъзолари:
Д. Джумабоев проректор;
О. Жумаев проректор;
О. Холмухамедов проректор;
И. Хайдаров ЎУБ бошлиғи;
Н. Мамадалиев Касаба уюшмаси раиси;
О. Зикиров Дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси мудири;
Қ. Давронов Микробиология кафедраси профессори;
Ш. Мардонов Педагогика кафедраси профессори в.б.;
Д. Файзихожаева Фалсафа ва мантиқ кафедpаси доценти;
М. Ганиева Социология  кафедpаси профессори;
Г. Тулаганова Психология кафедpаси доценти;
Ж. Джумабаева Инглиз филологияси кафедраси мудири ;
Н. Туробов Умумий ва ноорганик кимё кафедpаси доценти;
Ш.Шарипов География кафедраси доценти;
Х. Тойчиев Геофизикавий тадқиқот усуллари кафедраси профессори;
А. Мелибоев Матбуот назарияси ва амалиёти кафедpаси доценти;
Н. Мустафаева Манбашунослик ва архившунослик кафедpаси доценти;
П. Хошимов Иқтисодиёт назарияси кафедраси профессори;
И. Ғуломов ЎУб ходими, хужжатларни қабул қилишга масъул.

 

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови ўтказиладиган таълим соҳалари номлари

 

  Таълим соҳалари
1. Гуманитар фанлар
2. Математика
3. Табиий фанлар
4. Социология ва психология
5. Журналистика ва ахборот
6. Иқтисод
7. Компьютер технологиялари ва информатика
8. Ижтимоий таъминот
9. Атроф-муҳит муҳофазаси

 

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови иштирокчисининг очиқ машғулотини  баҳолаш мезони

 

Машғулотни баҳолаш мезони Баҳо
1.   Машғулотнинг ташкил этилиши (15 балл)
1. Ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш малакаси
2. Талабаларни назораг қилиш
3. Аудиторияни жалб этиш даражаси
2. Машғулот мазмуни (15 балл)
1. Машғулот мазмунининг долзарблиги
2. Илмий-амалий йўналтирилганлиги
3. Аввал ўзлаштирилган мавзулар билан боғлиқлиги
4. Тавсия этилган адабиётлар сифати (янгилиги ва қулайлиги)
5. Талабаларнинг қизиқишларини ва мойилликларини    таъминлаш усулларидан фойдаланганлиги
3. Педагогик маданияти (20 балл)
1. Педагогнинг ташқи кўриниши
2. Ўзини тутиш этикаси
3. Нутқ маданияти
4. Умумий эрудицияси
5. Талабалар билан мулоқоти
4. Ўқитиш методикаси (50 балл)
1. Материалларни баён этишдаги аниқлилик, мантиқий тузилганлик ва изчиллик
2. Хорижий тиллардаги ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси
3. Ахборот-коммуникация техналогияларидан фойдаланиш даражаси
4. Машғулотнинг мақсадига эришганлик
5. Машғулотнинг тарбиявий йўналтирилганлиги
ЖАМИ (максимал балл — 100):

 

“Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танлови иштирокчисининг материалларини  баҳолаш мезони

 

Т/р  Мезонлар  Баллар микдори 
 

1

Педагогик концепциянинг аниқ қўйилиши унинг таълим ривожланишининг замонавий босқичидаги асосий анъаналарига мослиги 0-2

(2-тўлиқ мос келади;

1 -қисман мос келади;

0-мос келмайди)

 

2

 

Илмий-педагогик ғояларни касбий фаолиятида амалга ошириш даражаси

0-2

(2- тўлиқ оширилган;

1-қисман оширилган;

0-амалга оширилмаган)

 

3

Тақдимотнинг мантиқийлиги ва яхлитлиги, асосий ғояларнинг шакллантирнлганлиги, ўз фикрларинн баён этиш қобилияти 0-2

(2- талаб даражасида;

1 -қисман талаб даражасида;

0-талабга жавоб бермайди)

 

4

Тақдимот шакли, фикрлар яхлитлиги, ўзига хослик, эстетик безак,техник жиҳатдан

тайёрланганлик даражаси

0-2

(2- талаб даражасида;

1-қисман талаб даражасида;

0-талабга жавоб бермайди)

 

 

5

 

 

Касбий компетентлнги

0-3

(3- аъло даражада;

2-яхши даражада;

1-қониқарли даражада:

0-қониқарсиз)

 

 

6

Ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни ўзлаштирганлик даражаси, улардан касбий фаолиятида фойдаланиш малакаси 0-3

(3- етарли даражада;

2-факат битта мезон бўйича

етарли даражада;

1-етарли эмас;

0-умуман билмайди)

 

7

 

Тақдимот регламентига риоя этилиши

0-1

(1-риоя этилган;

0-риоя этилмаган)

Балларнинг максимал микдори  15 

Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясига қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган хужжатлар тўпламинн тақдим этади

1.         Кафедра мудирининг (Танловда кафедра мудири қатнашган ҳолларда тавсиянома ўкув ишлари бўйича проректор томонидан берилади) Танлов иштирокчисининг университетдаги педагогик, касбий ва жамоат ишларидаги фаолияти хақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимномаси.

2.     Танлов иштирокчисининг педагогик концепцияси тавсифи(3-6 бет босма матнли ҳажмда).

3.  Танлов иштирокчисининг ахамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ёки ижодий ишлари, уларга ташқи тақризлар билан бирга.

4.    Турли танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилиниши шарт).

5.  Грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, унда грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, қатнашишнинг шакли ва даражаси кўрсатилади.

6.  Конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, хаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади.

7.    Халкаро лойихалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар (номи, молиялаштириш манбалари ва ҳажми, иштирок этиш даражаси кўрсатилади).

8. Малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш курсларидан, стажировкадан ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг ва гувоҳномаларнинг нусхалари (мавзуси, соатлар ҳажми ва ўтказилгаи жойи кўрсатилади).

9.     Эълон қилинган материалларининг белгиланган тартибда университет томонндан тасдиқланган рўйхати.

10.  Бевосита Танлов иштирокчиси рахбарлигида танловларда, лойихаларда, олимпиадаларда иштирок этиш учун тайёрланган талабалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг касбий ўсиши ва ютуқлари ҳақидаги бошқа материаллар.

 

Ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг сўнгги  3 йилдаги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *