Олий таълим соҳасида дадил қадамлар

Олий таълим даргоҳининг ҳар бир тонгги янги тилаклар, орзу-умидлар, эзгу

ниятлар билан бошланиши бежиз эмас. Таълим соҳаси доим ислоҳотларни талаб этади. Энг қизиғи, бугун амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатгач, бир неча йиллар ўтиб яна янги-янги ислоҳотлар талаб этилаверади. Бу — илм-маърифатнинг мудом изланишлар, инновациялар, кашфиётлар яратиш, таълим-тарбияни такомиллаштириб бориш талаб этишидан далолатдир.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошланган хайрли ишлар унинг тизимидаги барча олий таълим муассасаларида изчил давом этади, албатта. (Бу мавзуда қуйида ҳавола этилган мақолани теран нигоҳ ила ўқишни тавсия этамиз).

Мамлакатимизда карвонбоши университет сифатида эътироф этилган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам қатор умидбахш лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тўғри ва муносиб бошқарув — илм аҳли учун мунаввар йўллар очишга хизмат қилади. Бугун ана шу эзгу йўлда таълим-тарбия самарадорлигини тобора ошириб бориш профессор-ўқитувчиларимизнинг қатъий саъй-ҳаракатларига боғлиқдир.

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати

1а

Олий таълим вазири: Ҳар биримиз ўз вазифамизга виждонан ёндашсак, ишимизда барака бўлади

 19 январь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазирлик марказий аппарати барча ходимларининг тўлиқ таркибдаги иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Унда вазирлик фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича муҳим вазифалар жамоа иштирокида батафсил муҳокама қилинди.

— Вазирликдаги дастлабки уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, қисқача хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди, –деди вазир ўз сўзида. — Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган. Назаримда, инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинмоқда. Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак. Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин.
Шунингдек, вазир йиғилишда айрим структуралар фаолиятига ҳам тўхталиб, уларнинг қониқарсиз фаолият юритаётгани, бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини қайд этди. Бундан буён ҳар бир бошқарма ва бўлим фаолияти натижадорлиги мониторинг қилиниши, самарали фаолият юритган мутахассислар муносиб тақдирланиши, аксинча ўз функционал вазифаларини бажармайдиган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши айтилди. Жумладан, вазирлик ахборот хизмати фаолияти ҳам танқид қилинди.
– Ахборот хизмати вазирликнинг юзи бўлиши керак. Бугунги ахборот асрида тезкор ва профессионал ёндашув талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда соҳага оид танқидий материаллар эълон қилиниб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётган бир вақтда, ахборот хизмати томошабин бўлиб туришини қандай изоҳлаш мумкин? – дея эътироз билдирди Абдуқодир Тошқулов. – Соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларда тезкор ахборот бериш, ОАВ билан доимий ижодий ҳамкорлик қилиш ва танқидий-таҳлилий материалларга ўз вақтида муносабат билдириш орқалигина аҳолининг ишончини қозониш мумкин.
Қолаверса, учрашувда бошқарувда ва ахборот алмашишда замонавий АКТ имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги, ОТМларга юборилаётган топшириқларни мувофиқлаштириш, бир-бирини такрорлайдиган вазифаларни қисқартириш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш лозимлиги айтиб ўтилди.
– Бугундан бошлаб жамоа янгича иш тартибига ўтсак: қоғозбозликни имкон қадар камайтириш, ортиқча мажлисбозликка чек қўйиш ва ўз ишимизга меҳр билан муносабатда бўлиб, ундан завқланиб ишлайлик. Агар ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга масъулият билан ёндашиб, бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак, ишимизда албатта унум бўлади. Шунда халқимиз ва давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаймиз ва соҳа олдига қўйилган вазифаларни бажарамиз.
Таълим муассасалари билан ишлаш принципларида ҳам қайта кўриб чиқиладиган жиҳатлар мавжуд эканлигига йиғилиш иштирокчиларининг алоҳида эътибори қаратилди. Вазирлик олдида таълим сифатини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифа турибдики, бу вазифани олий таълим муассасалари билан ишчанлик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни йўлга қўйибгина амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.
— Олий таълим муассасасида мавжуд бўлган муаммони кимга айтишини билмай юрган раҳбарларнинг дардини биринчи навбатда вазирлик, биз тинглашимиз ва уни ҳал қилиб бериш чораларини кўришимиз керак. Олдин тизимдаги раҳбарлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун етарли шарт-шароит яратишимиз, ундан кейингина улар олдига вазифаларни қўйсак, тўғри бўлади, — деди Абдуқодир Тошқулов.
Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
***
Мен Абдуқодир Тошқуловни синаб кўрдим — президент янги олий таълим вазири ҳақида
Возможно, это изображение (1 человек и стоит)
Президент 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида яқинда тайинланган олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов зиммасига кўплаб вазифалар юклатилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz (http://xn--80aahjj1e.uz/)» мухбири хабар берди.
(https://t.me/gazetauz_uzb/9506)«Янги вазирни синаш шарт эмас. Мен уни синаб бўлдим. Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у (ректор) кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деди давлат раҳбари.
«Тошқулов қишлоқдан, у қишлоқ „ҳидини“ билади, муаммоларни билади. Кўпчилик айтяпти: „Кўрамиз, қанча чидай оларкан“ деб. Кўрамиз. Мен биламан буни ким айтганини», — деб айтган президент.
Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини ёки фақатгина 10% вақтини дарс беришга ажратишини айтган. Ректорлар дарс бермаса, тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиши кераклиги таъкидланган.
Манба: Асқарбек Йўлдошев блоги
https://www.facebook.com/asqarbekyuldashev.90

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *