Унда вазирлик раҳбарияти, бошқарма ва марказлар раҳбарлари, бир қатор олий ўқув юрти ректорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Матбуот анжуманида қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда 59 та олий таълим муассасаси, республика марказий олий таълим муассасаларининг 15 та филиали ва 7 та етакчи хорижий олий таълим муассасасининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
Олий таълим тизимидаги кадрлар тайёрлаш йўналишлари, бу соҳадаги истиқболга йўналган асосий вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги «2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган.
Қарорда қайд этилганидек, 2016/2017 ўқув йили учун:
— бакалаврларни 57907 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 19120 ва тўлов-контракт асосида – 38787 нафар миқдорида;
— магистрларни 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1548 ва тўлов-контракт асосида – 3452 нафар миқдорида.
Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялар университетининг махсус сиртқи бўлимида – 50 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 35 нафар қабул қилиш умумий квоталари белгиланган.
Иқтисодиёт тармоқлари ва секторларнинг олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш мақсадида 2016/2017 ўқув йилида янги 18 та бакалавриат йўналишлари, 14 та магистратура мутахассисликларига қабул квоталари шакллантирилди.
Янги киритилаётган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини шу йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш вазифаси белгиланган.
Сўнгги фикрлар