ОМОН БЎЛГИН, ЭШАГИМ!

Она табиат мўъжизаси

415005543_351978750786913_6297594121286881952_nСалигина бағрикенглик, оқкўнгиллик билан мулоҳаза юритадиган бўлса, дунёдаги энг меҳнаткаш, энг камтар, энг беозор, энг садоқатли, эгасига энг кўп фойда келтирадиган жонивор — Эшакдир!
Эшакнинг яна бир бебаҳо фазилати — шайтонни ўз кўзи билан кўриш қобилиятига эга экан! У Шайдонни кўргани ҳамони одамларни бу хавфдан огоҳ этиш учун бор овози-ла ҳанграр экан. «Дуолар китоби»да ҳам эшак ҳанграганида ўқиладиган дуо бежиз битилмаган…
Эшак бор хонадонга шайтон яқинлашгани қўрқар экан! Негаки, уни кўриб қолиб, бонг уриши аниқ-да!
Асли энг ақлли жонивор бўлган Эшак ана шу фазилатлари туфайлигина қора пиарга учраб, ўзи ёмон одамлар оғзида «ёмонотлиқ» қилиб гапирилади.
Унинг қадрига етганлар дунёнинг энг тепасига чиқиб олгани ҳақида яқинда таниқли сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов зўр расмли изоҳини ҳавола этди.
Агар шу беозор жонивор ҳам бирорта фойдали иш қилмасдан ҳаммани ғажиб еб ташлайдиган, ваҳима солиб ўкирадиган қонхўр махлуқ бўлганида албатта Шерга ўхшаб «ҳайвонлар шоҳи» дея ардоқланармиди…
Эътибор берсангиз, Шер деган одамхўр, қонхўр махлуқ меҳнаткаш Эшак қиладиган фойдали ишнинг юздан бирини ҳам қилмайди, қилолмайди ҳам… Қўлидан келадигани — кўзига кўринган ва панжасига тушган жонзот (ҳатто одам)ни тилка-пора қилиб ғажиб ташлайверади.
Ақлли одамлар эса ўзига жонини бергудек бўлиб хизмат қиладиган Эшаквойни таҳқирлаб, камситиб, ҳар лаҳзада қотилига ва кушандасига айланиши мумкин бўлган Шерни бошига кўтариб ардоқлагани ардоқлаган…
Нега шундай экан-а?

Халқ табобатида Эшакнинг қатор фазилатлари ва хислатлари жуда қадрланади. Яъни, Эшак миниб юрган одамлар унча-мунча касалликларга (айниқса, простата хасталигига) асло учрамас экан! Ўсмирлик чоғимиз қишлоқда Эшак миниб катта бўлганмиз. Демак, биз ҳам бардам-бақувват бўлиб улғайишимизда ўша жониворнинг беминнат хизматлари беқиёс бўлганини энди онгли равишда англаяпмиз…

Елкангда зарбоф чопондек гулдасталар либоси муборак бўлсин, жониворлар қаҳрамони — аслзода Эшагим!

Дониш домла

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *