Она Ер ардоғида
22 апрель – халқаро Ер куни куни сифатида кенг нишонланиши ўзига хос анъанага айланган.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биолог ва тупроқшунос олимлари ҳамда тадқиқотчилари томонидан ҳар йили ушбу санага бағишлаб анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда, илмий-оммабоп китоб, рисола, буклет ва мақолалар тўпламлари чоп этилмоқда.
ЎзМУ жамоаси яқинда “Атроф-муҳит ўзгариши шароитида ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари” мавзуига бағишланган навбатдаги илмий-амалий семинарини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, Олий ва ўрта махсус вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этди.
Унда экоҳаракат депутатлар гуруҳи, соҳа мутахассислари, олимлар, педагог ходимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи раҳбари Борий Алихонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси бўлим бошлиғи Ашраф Муҳаммадиев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ботир Усмонов ва бошқалар давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида мамлакатимизда Ерга бўлган муносабат тубдан ўзгаргани, бу борада қатор қонунлар, ҳукумат қарорлари, тегишли давлат дастурлари қабул қилингани ҳамда уларнинг моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритдилар.
Анжуманда соҳа мутахассисларининг Ер ресурсларини бошқаришда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда инновацион технологиялар, тупроқ унумдорлигини оширишда энг яхши тажрибаларга оид маърузалари тингланди.
Тадбир доирасида бир гуруҳ иқтидорли ёшларнинг ушбу мавзуга бағишланган “Энг яхши илмий ишлари” муносиб тақдирланди.
Илмий-амалий семинарга тақдим этилган маърузалардан иборат “Атроф муҳит ўзгариши шароитида ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари” тўплами анжуман иштирокчиларига тақдим этилди. Мазкур тўпламда Ўзбекистоннинг Ер ресурслари, улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг энг илғор тажрибаларига йўналтирилган тадқиқот ва технологияларга доир фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари ўз аксини топган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жаҳоннинг умумий ер майдони, Антарктида ва Арктика музликларини ҳисобга олмаганда, 13,1-14,9 миллиард гектаргача бўлган ҳудудни ташкил этади. Шундан ишлов бериладиган ер майдонлари 11 фоиз, яйлов ва ўтлоқлар 23-25 фоиз, ўрмон ва бўтазорлар 31 фоиз, аҳоли яшайдиган ерлар эса бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади. Қолган ер майдонлари кам маҳсулдор ерлар, тоғлар, доимий музликлар, чўллар ва ботқоқликлардан иборат.
Ер неча миллион йиллардан бери одамзод учун қулай яшаш манзили ҳисобланади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда, кейинги ярим аср мобайнида сайёрамиздаги аҳоли сони салкам 3 баробар ортган. Нефть маҳсулотлари, газ ва тошкўмирга бўлган эҳтиёж мос равишда 7, 15, 3,6 маротабага ошган. Электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватлари 21 баробар, альюминий ишлаб чиқариш 15, пўлат ишлаб чиқариш 4 баробардан ортган. Бу эса Ердаги захиралар инсон эҳтиёжини қондириш учун етарли бўлмай бораётганидан далолат беради.
1970 йилдан буён ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда Ер сайёрасини асраш, дунё аҳлини унинг бағрида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга чақириш мақсадида жаҳоннинг илғор мамлакатларида турли тадбир ва акциялар ўтказиб келинади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 2009 йилда 22 апрель санасини “Халқаро Ер сайёраси куни” деб эълон қилиб, уни алоҳида сана сифатида нишонлашга қарор қилган. Шу куни турли мамлакатларда Тинчлик қўнғироқлари жаранглайди. Ўзини шу Ер учун, келажак авлод ҳаёти учун жавобгар деб ҳис қилган ҳар бир одамни бу кун бефарқ қолдирмайди. Ер юзи бўйлаб турли минтақаларда ташкил этиладиган акцияларда дарахт экиш, атроф-муҳитни озода сақлаш, ўзи яшаб турган ҳудудни ободонлаштириш ишлари биргаликда амалга оширилади. Ўтказиладиган турли учрашув ва йиғинларда экологлар, олим ва мутахассислар одамларга Ер сайёраси, ундаги ҳаёт бардавомлигини таъминлаш юзасидан атрофлича билим ва тушунча беришга интиладилар.
Мазкур анжуманда ҳам бу борада турфа фикрлар ўртага ташланди ва тегишли хулосалар чиқарилди.
Бу мавзуда ёш тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Эркин Усмонов,
ЎзМУ газетаси мухбири
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 2009 йилда 22 апрель санасини “Халқаро Ер сайёраси куни” деб эълон қилиб, уни алоҳида сана сифатида нишонлашга қарор қилган. Ushbu kun shaxsan man uchun yzngilik.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 2009 йилда 22 апрель санасини “Халқаро Ер сайёраси куни” деб эълон қилиб, уни алоҳида сана сифатида нишонлашга қарор қилган. Ushbu kun shaxsan man uchun yangilik.
Mamlakatimizda yer kuni qanday nishonlanadi? Qay darajada e’tibor qaratiladi? degan savollarga jo’yali javob yo’q edi. Boshqa muhim sanalar kabi 22-aprel omma orasida keng tarqalgan va ko’pchilik biladigan kun emasligi ko’pchilikka ma’lum. Bu haqida kerakli ma’lumotlarni bilib oldim. Albatta, bu yetarli emas uni boyitish kerak.