Ўта беозор, ғоят меҳнаткаш ва яна бир талай ноёб фазилатларга эга
бўлган Эшакни камситиб гапирадиган баъзи кимсаларга қарата: «Қанийди, ўзинг ўша эшакчалик бўла олсанг» дегим келади.
Пайғамбаримиз (САВ)нинг иккита эшаги бўлганлиги, бу беозор жониворнинг беқиёс фазилати — шайтонни кўра олиши ва бор овози ила ҳанграб одамларни огоҳ этиши ҳақида буюк бобомиз Алихонтўра Соғуний китобларида ўқиганман. Шунинг учун ҳам «ДУОЛАР» китобида «Эшак ҳанграганда ўқиладиган дуо» деган қисми ҳам бор. Демак, эшак ҳанграганида ўша дуони ўқисангиз, шайтони лаин даф бўлиб кетаркан!
Иккинчиси, худди бизда афсонавий Ҳумо қуши эъзозлангани каби энг қудратли давлат — АҚШнинг етакчи партияларидан бири — Демократлар партияси символи — Эшакдир! Буюк давлатни барпо этган ақл соҳиблари Эшакни шунчалик эъзозлаган эканлар, демак, улар ҳам жаноби Пайғамбаримиз (САВ) ҳикматларидан баҳраманд бўлишган ёки Алихонтўра Соғуний бобомиз китобларини ўқиган эканлар-да, деган ўйга бораман.
Учинчиси, буюк аждодларимиз ўз миллий қаҳрамони — Хўжа Насриддин афандини кашф этаркан, уни доим эшаги билан бирга тасвирлаганлар. Бунинг замирида улкан маъно мужассам эканини англаган ақлли кишилар Бухорои шарифда Афанди ва эшагига ҳайкал қўйганлар! Қанийди, «ҳе, Эшак!» деган танбеҳни эшитадиганлар ҳам, жонивор эшакни камситиб гапирадиганлар ҳам аввало ўзлари шу олижаноб Эшакдек бўла олса, деб ўйлаб қоламан…
Сарлавҳада Эшакнинг Отдан афзал дея бўрттириб ёзганда «Инсон қаноти» дея таърифланадиган Отни асло камситмоқчи эмасмиз. Балки, Отнинг бебаҳолигига тан берган ҳолда эл оғзида негадир камситиладиган жонивор Эшакнинг ҳам «нуфузи»ни оширишга жазм қилдик.
Мақоламиз мағзини теран тушунмоқ учун одам аввало Алихонтўра Соғунийдек, АҚШлик ақлли одамлардек, Бухорои шарифда Афанди ва эшагига ҳайкал қўйган донишмандлардек тафаккурга, юксак маънавият ва маърифатга эга бўлмоғи жоиздур, дейди Дониш домла.
Тўлқин ЭШБЕК,
публицист
ФБда билдирилган фикрлар ҳам қизиқарли бўлмоқда. Мана:
Набижон Кодиров
Набижон Кодиров ТЎҒРИ ГАПЛАРНИ АЙТДИНГИЗ, РАХМАТ. ОТ, ЭШАК, ТУЯ АЛЛОҲ БАНДАЛАРИ УЧУН ЯРАТГАН «ТРАНСПОРТ» ЛАРИ
2
Удалить или скрыть
Супер
· Ответить · 11 ч.
Тулкин Эшбек
Тулкин Эшбек Маънавий қашшоқ кимсаларгина бун бебаҳо жониворларни ёмонотлиқ қилиб гапиради.
Редактировать или удалить это
Нравится
· Ответить · 11 ч.
Элмурод Эгамкулов
Элмурод Эгамкулов Унда шоир адашган эканда, чунки йулни эшак бошлаганда туйга отланган чоллар адашиб колишади, от бошлаганда эса уйни топиб келишади.
Удалить или скрыть
Нравится
· Ответить · 1 ч.
Элмурод Эгамкулов
Элмурод Эгамкулов Колаверса, Лукмон сурасининг 19-оятида овозларнинг энг ёмони эшак овози дейилган
Удалить или скрыть
Нравится
· Ответить · 1 ч.
Тулкин Эшбек
Тулкин Эшбек От ва Эшак шундай жониворларки, устидаги одам жиловини қайси томонга бошласа, ўша ёққа жимгина кетаверади. Абдулла Ориповнинг “Адашган чоллар” ҳақидаги шеъри қаҳрамонлари тўйга боришларида Эшакка ўзлари “йўл кўрсатишади” ва адашиб қоладилар. Қайтишда Отни ўз ҳолига қўйиб, тақдирга тан бериб кетаверадилар. От эса уйини тўғри топиб келади.
Мен қишлоқда кўп бора кузатганман. Ярим тунда Эшагимнинг устига уч-тўрт боғ бедани ортиб, ҳайдаб юборардик. Жонивор Эшак шунча юкни кўтарганча уйимизни тўғри топиш ҳам гапми, бедани тушуриш керак бўлган оғилхонанинг эшиги бўсағасига келиб тўхтарди! “Устимдан юкингни туширмайсиларми?” дегандек иҳраб ҳам қўярди! Жонивор Эшакни ақлсиз деганларни ўзларининг “ақли”га шубҳа билан қарайман…
Редактировать или удалить это
Нравится
· Ответить · 10 мин.
Тулкин Эшбек
Тулкин Эшбек “Қуръони Карим”ни тушуниб, ҳар бир сўзини теран англаб ўқиб-ўрганмоқ ва унга амал қилмоқ жоиздур. Луқмон сурасининг 6-ояти жуда катта сабоқ бўлиши керак. Мана, эътибор билан ўқинг:
“Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Оллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир”.
Энди 19-оятда Эшак асло қораланаётгани йўқ! Унда “овозингни паст қилгин” деган ғоят пурмаъно ўгит берилмоқда.
Одамлар ҳам ортиқча шанғиллаб гапирган ёки ёқимсиз товуш чиқарларни “итдек акиллама!”, “эшакдек ҳанграма!” дея тартибга чақиришини тўғри талқин қилмоқ керак. Бу билан Ит ва Эшак ёмонотлиқ бўлиб қолмайди…