Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари иловага мувофиқ тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 27 августдаги 7-сон “Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (2014 йил 29 август) ўз кучини йўқотган деб топилди.

Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари

Мазкур Нормативлар олий таълим муассасаларида таълимнинг ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) шакли ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган (кечки) шакли бўйича таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сонининг нисбатини белгилайди.

Ушбу Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун ҳужжатлари билан жорий этилган олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи ва сиртқи бўлинмаларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари — 20,0 нисбатда белгиланади.

Таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари айрим олий таълим муассасаларида қуйидагича белгиланади:

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг Соғлиқни сақлаш таълим соҳаси учун 2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестригача — 6,8 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб 6,0 нисбатда;

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 9,0 нисбатда;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб — 7,0 нисбатда;

Тошкент ислом университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб -5,1 нисбатда ва 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб -5,5 нисбатда.

http://kun.uz/