Очиқ дарс сабоқлари
Назарий билимлар албатта амалиёт билан мустаҳкамланиши лозим.
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Минтақавий маркази тингловчилари бу ҳафта асосан амалиётда бўладилар.
Режага кўра бугун ЎзМУ Журналистика факультети 3-курс талабаларига Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Тўлқин Эшбековнинг “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг мафкуравий асослари” фанидан очиқ дарси ўтказилди.
Унда Журналистика факультети доцентлари Рамзиддин Абдусатторов, Зоир Тоҳиров, Шавкат Миралимов, Фарида Эгамбердиева, Гулнора Нишонова, катта ўқитувчилар Шоҳида Эшонбобоева, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети катта ўқитувчиси Аъзамжон Дадахонов, Қорақалпоғистон давлат университети Журналистика факультети доцентлари Малика Жумамуратова, Зияда Кожикбаева ва бошқалар иштирок этдилар.
– Ҳамкасбимизнинг “Ахборот асрида мафкура ва Ўзбекистон журналистикаси” мавзуида қилган маърузаси талабаларда катта қизиқиш уйғотганини кузатиб ўтирдик,– дейди ҚарДУ Журналистика факультети доцентлари Малика Жумамуратова.– Ҳамкасбимиз янги педтехнологиялар асосида дарс ўтар экан, ҳар бир сўзини тегишли манбалар билан асосларди. Айниқса, талабаларга миллий мафкурамизнинг илдизлари саналмиш “Авесто” китобидан парчалар ўқитгани ва унинг моҳиятини изоҳлаб бергани биз учун ҳам янгилик бўлди.
Соҳиба Солиева,
тингловчилар гуруҳи етакчиси
Сўнгги фикрлар