Ошаверсин маошимиз,
Ҳалол бизнинг ошимиз!
Оғир меҳнат тошимиз,
Етгайдир бардошимиз.
Китобдир — сирдошимиз,
Кўтармаймиз бошимиз.
Қабргача илм излаб,
Ўтмоқдадир ёшимиз.
Талабам! Ўқи сен ҳам,
Ўргансанг бўлмайсан кам.
Билим, одоб, муҳаббат —
Уч илдизинг мустаҳкам!
Дониш домла
Олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар иш ҳақи 25 фоизга оширилади
Бу ҳақда Молия вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги қарори билан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака тоифасига қараб уларнинг иш ҳақини табақалаштирган ҳолда ошириш, малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жумладан, биринчи босқичда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб бошланғич синфлар ўқитувчилари базавий тариф ставкалари миқдори 10 фоизга, юқори синф ўқитувчилари базавий тариф ставкалари миқдори 24 фоизгача, директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва кутубхоначилар базавий тариф ставкалари миқдори 10 фоизга оширилди.
Иккинчи босқичда малака тоифасига қараб ўқитувчиларга 10 фоиздан 25 фоизгача, директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва кутубхоначиларга яна 10 фоизга оширилди.
Натижада 2019 йил 1 январга келиб, 1-тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 45 фоизга ошади, қўлга тегадиган ойлик иш ҳақи, директор жамғармасидан ўртача 10 фоизгача устама ҳамда дафтарларни текширганлиги ва синфга раҳбарлик қилгани учун қўшимча ҳақлар тўланса, шунингдек солиқ ислоҳоти натижасида 2,2 миллион сўмга етади.
Малака тоифасига эга бўлмаган мутахассис ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ўртасидаги фарқ 21 фоиздан 38 фоизга ошади. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олий ўқув юртлари профессор ва ўқитувчилари иш ҳақини ошириш тўғрисида иккита қарор қабул қилинди, жумладан, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг лавозим маошларини табақалаштирилган ҳолда – ўртача 25 фоизга оширилди.
Олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари иш ҳақи миқдорлари 2019 йил 1 январдан бошлаб 20 фоизга ва 2019 йил 1 июлдан бошлаб 25 фоизга оширилади.
Н.Насриев, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/oliy-talim-muassasalari-ra-bar-khodimlari-va-professor-ituvch-02-11-2018
Сўнгги фикрлар