ОҚИБАТЛИ ОДАМЛАР

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Олимжон

Содиржонов 1992 йилдаНаманганвилоятиПоптуманидатуғилган.Маънавий-маърифий тадбирларда актёрлик маҳоратини намойиш қилиб, ижод қилмоқда. “Ёш санъатшунослар нигоҳида “оммавий маданият” тўпламида “Юрт мадҳини куйлаш – бахт” сарлавҳали мақоласи чоп этилган. Айни пайтда қўғирчоқ театри актёрлиги санъати йўналишида таҳсил олмоқда.

* * *

Инсон бир масканда дунёга келади, унинг бор неъматларидан баҳра олиб униб-ўсади. Унинг учун туғилган Ватанидаги ҳатто қаҳратон совуғи ҳам жозибали кўринади. Жазирама иссиғи, серташвиш кўчалари, сержило табиати ҳамма-ҳаммаси нақадар қадрлидир.

Одамзот қаерда яшамасин ҳамиша ўзининг дунё юзини кўриб, илк кўз очган жойини соғиниб, қўмсайверади, имкон топилди дегунча ўша ерга интилади.

Ватан туйғуси инсон руҳиятидаги энг олий фазилат!

Бироқ, бундай ҳис қалбида мавжланмайдиган кимсалар ҳам йўқ деб айтолмаймиз. Буни баъзи нобакорлар, юртини сотганлар мисолида кўришимиз мумкин.

Улар нафақат ватани ҳатто оиласи, қариндошларининг ҳам юзини ерга қаратиб кетаверадилар. Уларни одам дейишга ҳам ийманасан киши… Аслида бунақа нобакорлик ўз-ўзидан юзага келмайди.

Агар оилада тўғри тарбия, соғлом турмуш тарзига амал қилинса, бундай салбий ҳолатлар вужудга келмайди.

Ота-оналар фарзандларига эътиборсизлик қилмасдан, тарбия ва таъбир жоиз бўлса, меҳр кўрсатиш учун вақтларини ажратишса, оила, ватанни соғинувчи чин ўғлонлар, дилбар қизлар камол топади, деб ўйлайман. Уларни барча эъзозлаб “отангга, онангга раҳмат” дея дуога қўл очади, кейинчалик ҳам шунинг фарзанди деб эзгу сўзлар билан тилга олишади. Шу ўринда буюк шоир бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қуйидаги сатрларини ёдга олиш даркор:

Бори элга яхшилик қилғилки, шундан яхши йўқ,

Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилик.

Барчамиз ватан мадҳи, ватан туйғусини қалбимизда мавжлантириб, элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган инсон бўлмоғимиз даркор.

 

Олимжон СОДИРЖОНОВ

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Тўппа-тўғри. Ота-онанинг вазифаси фарзандини фақат моддият билан таъминлаб қўйиши кифоя қилмайди. Фарзандига аввало ВАТАН деган тушунчани уқтириши лозим. Ана ундан сўнг бола улғайгани сари унинг маънавий дунёси ҳам ўз-ўзидан бойиб бораверади.

  2. «Оқибат қолмаган» деган бўлмағур гап айтадиганлар мана шу ёшларнинг мақоласини ўқисинлар.

  3. Яхши мақола экан. Менга ёқди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *