Паспортни эҳтиёт қилинг…

Бу борадаги янгиликлар замирида фуқаронинг манфаати устувордир, дейди Дониш домла.

Паспорт тизимини бузганлик учун жавобгарлик кучайтиралади, турар жойларни ижарага бериш такомиллаштирилмоқда

 Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси чоғида парламент юқори палатаси вакиллари «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар.

 Ушбу қонуннинг асосий мақсади ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришдан иборат.

Ушбу қонун билан Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Техник тартибга солиш тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларга ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, ушбу қонун билан қулай инвестиция имкониятларини ва ишчанлик муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ижро этиш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, улар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди. Хусусан, қонунда белгиланган тартибга кўра акциядорлик жамиятининг устав капитали фақатгина қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Боз устига хусусий акциядорларнинг камида учдан икки қисмининг розилигисиз солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тақиқланади.

Мазкур қонун билан «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Сенаторларнинг фикрича, ушбу ўзгартишлар геологик-тадқиқот ишларининг самарадорлигини янада оширишга ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида рақобат муҳитини яратишга, шунингдек, республика минерал хомашё базасидан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилашга кўмаклашади.

Қонунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жисман ишлатиб бўлинган ҳамда маънавийэскирган асбоб-ускуна ва технологияларни олиб кирганлик ҳамда ўрнатганлик учун жавобгарликнинг янада кучайтирилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди. Бу тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини, рақобатбардошлигини юксалтиришга кўмаклашади.

Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тартибини, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Фуқаролик кодексига киритилган тузатишларга мувофиқ турар жойларни ижарага бериш, текинга фойдаланишга бериш, улардан мақсадли фойдаланилаётганликни назорат қилиш тартиби такомиллаштирилди.

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *