ПАХТАЗОРДА ҚОЛГАН ИЗЛАР
“1980 йиллар талабалари айни шу кунларда ҳам қор-ёмғир остида пахта теришга мажбур эдик…”
“Хотира” дафтаримдан
Суратларда:
1. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультети талабалари 1980 йилда Сирдарё вилояти «Оқолтин» тумани пахта далаларида (ўртадаги йигит Тўлқин Эшбек)
2. Пахтазорга ўғлининг ҳолидан хабар олиб келган раҳматли Усмон отам Эшбеков
***
Шитир-шитир ёмғир ёғар:
“Соғингандик кўп сени!”
Деразага ёмғир ёзар
Гўзал қизлар исмини.
Домламиз ҳам бемаҳалда
Уйғотишдан зериккан.
Шийпон шифтин тахталари
Кўҳналикдан чириккан.
Зериктирган сабоқлару,
Соғинтирган декан ҳам.
Кундан-кунга нонуштани
Хушон-хандон еган кам.
Ташқарида ёмғир ёғар,
Оралаб қор учқунлар:
“Ёғ, ёғавер ёмғиру қор,
Тўхтамасдан, уч кунлаб!”
Эсга тушар уйу танча,
Онам солган чўғлари.
…Мана, шифтдан илк чакки ҳам
Пешонамни «йўқлади».
Бошим ўраб, кўргим келар
Ширин тушим давомин:
”…Қайтаришсайди ўқишга,
Ётиб ўқирдим
Омин!”
Тўлқин ЭШБЕК
2023 йил 5 декабрь
Сўнгги фикрлар