Порахўрнинг кўзини нима тўлдириши мумкин?

Шунчаям пора оласанми, эси йўқ, дейди Дониш домла

тубандаги мақолани ўқиб хулоса чиқаришларини тавсия этаркан, ўзи шунақалар билан замондош бўлганидан ор қилиб…

Тинтув вақтида Самарқанд вилоят собиқ ҳокимининг темир сандиғида 1 миллион доллар нақд пул борлиги аниқланди…

Тинтув вақтида Самарқанд вилоят собиқ ҳокимининг темир сандиғида 1 миллион доллар нақд пул борлиги аниқланди…

Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраев қўлга олингач, беш кун ичида яна 28 та қурилиш компаниялари раҳбарлари ҳам қамоққа олинди. Ҳозир улар терговга жалб этилган. Ўнлаб қурилиш компаниялари раҳбарлари ими-жимида мамлакатдан чиқиб кетган.

Айни вақтда Самарқанд вилоятида давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда бош прокурор Отабек Муродовлар назорати остида учта гуруҳ иш олиб бормоқда. Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраевга пора берган жами 28 та қурилиш компаниялари етакчилари сўроқ қилинмоқда. Шубҳасиз, пора вилоят ҳудудида, шаҳар ичкарисида кўп қаватли уйлар қуриш учун ер ажратиб бериш ёки ажратилган ердан фойдаланишга рухсат бериши учун тақдим этилган. Туроб Жўраевнинг собиқ капитал қурилиш ишлари бўйича собиқ ўринбосари Ўткир Абдуллаевга нисбатан бироз енгиллик яратилди. У терговга ўз уйидан қатнамоқда. Аммо ишга чиққани йўқ.

— Уларнинг дастидан Самарқанддаги энг ноёб тарихий обидалар йўқ қилиниш палласига келиб қолганди, — деди ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларидан бири. — Бу собиқ ҳокимни умуман қизиқтирмасди. Ахир, сайёҳлар кўп қаватли замонавий уйларни эмас, ўша тарихий обидаларни томоша қилиш учун Самарқандга ташриф буюради-ку!..

Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакили айтдики, текширувлар натижасида 3 минг 458 та «қуруқ» компаниялар борлиги аниқланди. «Қуруқ» дейилишининг маъниси шундаки, бу компаниялар фақат қоғозда бор, уларнинг банкларда ҳисоб рақамлари ҳам йўқ. Барчалари қурилиш компаниялари ҳисобланиб, фақат ҳаром пул топиш учун вилоят раҳбарларининг корига яраган. Ҳозирда ўша қурилиш компанияларининг ўнлаб раҳбарлари гўёки дам олиш учун Туркия, Россия, Испания, Чехия давлатларига жўнаб кетган. Улар қайтмайди. Сабаби, қилиб қўйган ҳаром ишлари ошкор бўлганини жуда яхши билади.

Туроб Жўраев компаниялар раҳбарларидан пора ундирганларини тан олди…

Туроб Жўраевнинг қариндошларидан бири айтдики, собиқ вилоят ҳокими қандли диабет ва нафас йўллари хасталикларидан азобланмоқда. У тергов изоляторида жуда оғир шароитларда сақланмоқда ва тергов қилинмоқда.

Шу ўринда бир гапни айтгиси келади одамнинг. Темир сандиқдаги ўша 1 миллион доллар пул ҳалол бўлса, собиқ ҳоким хасталикка йўлиқмасди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик уни порахўрликда ва бошқа айблар билан айбламасди. Ҳаром, барибир ҳаром-да! У бир кунмас бир кун барибир тешиб чиқади. Тарихда машҳур бир саркарда подшоҳлардан бири айтганки, нариги дунёга ҳеч ким тўплаган бойлиги уёқда қолсин, бир чимдим қумни ҳам кўтариб кета олмайди. Яратганнинг ҳузурига қуруқ қўл билан боради. Ишқилиб, худонинг бандаларини ҳаромхўрликдан асрасин!

Манба: Hordiq.uz

https://zamin.uz/social/39521-tintuv-vaqtida-samarqand-viloyat-sobiq-hokimining-temir-sandigida-1-million-dollar-naqd-pul-borligi-aniqlandi.html

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *