Пропискадан «бой» бўлганлар
Элликта эр кўрибди, деб қилманг маломат,
Пропискага қўйган асли аломат…
Ўша сатрлар «Дониш домланинг дил дафтари»га битилганига ўн беш йилча бўлди-ёв. Тошкент шаҳримизга туташ вилоят туманларидан бирида қайсидир устасифаранг кўплаб фуқароларнинг паспортига «Пирописка қилинди» деган мазмунда қалбаки муҳр қўйиб бергани, улар аслида бирорта хонадон «Уй дафтари»да қайд этилмагани ҳақида ойнаи жаҳонда танқидий кўрсатув намойиш этилган эди. Бундан ташқари пойтахт шаҳримиздаги баъзи устасифаранглар бева аёллар билан жиноий тил бириктирган ҳолда ясама «эр-хотин»ларни загсдан ўтказиб, «эри» Тошкентда доимий пропискага эга бўлгач, «ажраштириб», навбатдаги шунақа талабгорни ишини битириш билан шуғулланганларини ҳам билардик. Юқоридаги «шеърий» сатрлар шунақаларнинг устидан кулиб ёзилган, дейди Дониш домла. Бу муаммога барҳам бериш ўрнига ишлар баттар чигаллашиб кетаётгани ачинарли ҳолдир. Қуйида ўқиш тавсия этилаётган мақола ҳаммамизни мушоҳадага чорлайди…
Сўнгги фикрлар