Пулимиз кўпайиб кетса… нима қиламиз?

Пули камроқларга «сабр қил» деб насиҳат қиламиз. Пули кўпайиб, босар-тусарини

билмай қолганларни инсофга чақирамиз. Ҳаммамизнинг пулимиз ёппасига кўпайиб кетса-чи? Шу ўринда бир шеърга ўхшатма қувноқ сатрлар қуйилиб келди:

Мана сенга даста-даста пул,

Ҳамёнингга сиққанича ол.

Бозорларда ҳамма нарса мўл,

То ўлгунча Ипподромда қол!..

Ҳазил-ҳузул ўз йўлига. Аммо лекин Янги йилдан бошлаб ростдан ҳам пулга ёлчийдиганга ўхшаяпмиз, дейди Дониш домла. Қуйидаги таҳлилий мақолани ўқиб, ўзингизнинг маошингиз ва солиқларингиз билан солиштириб кўринг.

акш2

2019 йил 1 январдан даромад солиғи миқдори камаядими?

16:15 04 Декабрь 2018 Иқтисодиёт

Сир эмаски, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ҳар бир жисмоний шахс олаётган ойлик маошидан даромад солиғи тўлайди. Яна шу нарса ҳам маълумки, ушбу солиқ турининг ставкалари ҳар хил – энг кам иш ҳақининг бир бараваригача 0 фоиз, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан 5 бараваригача 7,5 фоиз, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача 16,5 фоиз ҳамда ундан юқориси 22,5 фоиз миқдорда жисмоний шахсларнинг ойлик маошига даромад солиғи солинади. Айтиш мумкинки, бундай жараён, бундай ставкаларда даромад солиғи ҳисоб-китоби оддий ишчи ходим тугул, ташкилот ҳисобчисига ҳам катта қийинчиликлар туғдираётганди.

Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси”га кўра, 2019 йил 1 январдан мамлакатимиз солиқ тизимида қатор муҳим ўзгаришлар кутиляпти. Қисқача айтганда, солиқ юки ва турлари камайтирилмоқда, айримлари бекор қилинмоқда, солиқ тизими соддалаштирилмоқда.

Жумладан, кўп йиллар давомида ҳисобчиларни ҳам қийнаб келган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 4 поғонали ставкалари ўрнига ойлик маош миқдоридан қатъий назар ягона 12 фоизлик ставка жорий этилмоқда. Бундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, солиқ тизимидаги энг муҳим ўзгаришлардан бири, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинмоқда. Унинг бекор қилиниши натижасида вилоятимиз фуқароларининг ихтиёрида 371,6 миллиард сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси, юқоридаги ўзгаришларни оддий мисоллар билан бир-бирига солиштириб кўрайлик. Айтайлик, шифокорнинг ойлик маоши 3 миллион сўм. Ушбу фуқаро амалдаги солиққа тортиш тартибига кўра, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадалига 2 фоизлик ҳамда даромад солиғининг ўсиб бориш шкаласи бўйича жами 481,23 минг сўм миқдорида солиқ тўлайди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига эса олинган даромаддан 8 фоиз, яъни 240 минг сўм тўлайди. Умумлаштирсак, шифокорнинг қўлига тегадиган умумий сумма – 2 278 770 = 3 000 000 — 481 230 — 240 000.

2019 йилдан жорий этилаётган янги тартибга кўра эса, шифокор олаётган даромадидан ягона 12 фоиз – 360 минг сўм даромад солиғи тўлайди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига олинадиган суғурта бадали эса айтиб ўтганимиздек, бекор қилинади. Демак, шифокорнинг қўлига тегадиган умумий сумма – 2 640 000 = 3 000 000 — 360 000.

Буёғи энди оддий математика, ўртадаги фарқни ҳисоблаб кўришингиз мумкин – 2 640 000 – 2 278 770 = 361 230. Яъни, даромад солиғининг ягона ставкаси жорий этилиши ва суғурта бадалининг бекор қилиниши ҳисобига шифокор 361 230 сўм миқдорида солиқ камроқ тўлаяпти. Бемалол айтиш мумкинки, унинг даромади шунчага ортмоқда. Агар тежаб қолинаётган маблағни 12 га кўпайтирсак, бир йилги даромад миқдори анчагина ортиши кутиляпти.

Амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлар нафақат жисмоний шахсларнинг, балки, юридик шахслар даромадининг ортишига ҳам хизмат қилади. Хусусан, пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида юридик шахслардан олинадиган ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилмоқда. Ушбу солиқ ставкасининг камайиши ташкилотларга ишчиларнинг меҳнат шартномаси асосида расман тўлиқ рўйхатга олинишида ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазаси таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган 3,2 фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалар бекор қилинмоқда. Натижада, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ихтиёрида қоладиган фойда, тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 115,7 миллиард сўмни ташкил этиши кутиляпти.

 http://xs.uz/uzkr/post/2019-jil-1-yanvardan-daromad-soligi-miqdori-kamayadimi

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *