Разведкачиларимиз дунёда 2-ўринда!
Бу хушхабарни ўқигач, дунё мафкура мадонида журналистларимиз ҳам энг олдинги сафда юриши шарт, дейди Дониш домла илҳомланиб.
xabar.uz сайтида ёритилган қуйидаги хабарни яна бир бора ўқиб кўринг:
Шавкат Мирзиёев дунёда иккинчи бўлган разведкачилар билан учрашди (видео)
Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўргани ҳақидахабар берган эдик.
Президент ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди. Аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди. Қайд этиш керак, мазкур ҳарбий қисмда Буюк Британияда ўтган халқаро мусобақада иккинчи ўринни олган ўзбекистонлик разведкачилар ҳам бор эди.
Маълумот учун, 2017 йил 10-17 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари гуруҳи Буюк Британияда разведка бўлинмалари ўртасидаги «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида иштирок этиб, 29 давлатдан 139 та жамоа иштирок этган мусобақада Ўзбекистон 2-ўринни олган эди.
40 йилдан бери ўтказиб келинадиган мазкур биринчиликда Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Арманистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Молдова ва Филиппин жамоалари қаторида илк бор иштирок этишганди.
Сўнгги фикрлар