РАСМИЙ БАЁНОТ:

бугундан ўз-ўзини ҳимоя қилиш тизими кучга киради

РАСМИЙ БАЁНОТ: бугундан ўз-ўзини ҳимоя қилиш тизими кучга киради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллигини юқтириб олганлар умумий сони 390 нафарни ташкил этди. Кейинги кунларда аниқланаётган беморларнинг барчаси касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келиниб, стационар шароитда алоҳидаланган фуқаролардир.
Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, бу ерда даволанаётган 80 беморнинг 22 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти маълумотига кўра эса, бу ерда даволанаётган 67 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўрта оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.
Ҳурматли юртдошлар!
Мамлакатимизда бугундан ўз-ўзини ҳимоя қилиш тизими кучга киради. Энди аниқ биламиз: касаллик фақат мулоқот йўли билан, ҳаво томчи йўли билан юқиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз мулоқотдан ўзимизни сақлашимиз, ортиқча кўчага чиқмаслигимиз, ясама заруриятни ўйлаб топмаслигимиз керак.
Дунё ҳамжамиятида вазият қанчалик кескинлашиб бораётганини, мамлакатимизда ҳам касалланганлар сони ортиб бораётгани гувоҳи бўляпсиз. Ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиз қадрига етинг. Ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни, қолаверса юртдошларимизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!
http://uza.uz/oz/society/rasmiy-bayenot-bugundan-z-zini-imoya-ilish-tizimi-kuchga-kir-06-04-2020

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *