Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Олимлар клуби ташкил этилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда маънавий-маърифий

соҳа асосларини мустаҳкамлаш, ёш авлодда ислоҳотларимизга дахлдорлик ҳиссини ривожлантириш, турли иллатларга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот ишлари ижобий самара бераётгани таъкидланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мазкур қарорга мувофиқ Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида олимлар, ижодкор зиёлилар ва етук мутахассислардан иборат «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ташкил этилди. Унга 500 га яқин олим, мутахассис, санъаткор, ижодкор зиёли аъзо бўлди. Жойларда аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Энди марказ ҳузурида Олимлар клуби иш бошлади.

– Олимлар клуби «Маърифат» тарғиботчилар жамиятига аъзо профессор-ўқитувчилар, олимлар ва илмий тадқиқотчилардан иборат ихтисослашган гуруҳ ҳисобланади, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Ибодулла Эргашев. – Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий, ғоявий-мавкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинади. Шунингдек, терроризм ва диний экстремизм, одам савдоси, «оммавий маданият», гиёҳванд моддалар савдоси каби таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари ўрганилади. Амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

 Гулноза Бобоева, ЎзА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *