РОҲАТИЖОН ПАЛОВГА ҚАСИДА
Шеърият шайдоларига шеър завқи
Ўзбегим тўйи, уйи кўрки эрур палов~ош,
Барча таомлар ичра кўтаргандир ялов ош!
«Ошда кўринмадинг?!» ~ деб сўрайди биродарлар,
Дўстлигига ишора обу оташ~олов ош.
Нақд пулинг бўлса магар, чангалда шўрва дерлар,
Қор ҳам ёқилиб тайёр бўлар, топсанг қалов ~ ош!
Гуручни курмагидан тозалаш иложи бор,
Нобоп улфат қўшилса, бўлар жуда чалов ош…
Шоир Тўлқин шеър ила паловни ҳам дўндирар!
Таги олиб кетса ҳам роса бўлар талов ош…
Тўлқин ЭШБЕК
Иштихон ижод мактаби
Сўнгги фикрлар