РУСТАМИ ДОСТОН

Дўстим Рустам Мусурмонга

photo_2022-10-14_07-10-00 photo_2022-10-12_21-48-29

Одамзод ёшини йиллари эмас,

Қилган амали-ла ўлчанса магар,

Рустам Мусурмонда бўларди пайдо

Бир умрки — “Ғаройиб ус-сиғар!”

 

“Наводир ул-шабоб” кечди фараҳли,

“Бадойи ул-васат” – хизмат сафарлар.

Не бўлса ҳам ўтди умр шарафли,

Гарчи озроқ бўлди кутган зафарлар.

 

“Фавойид ул-кибар” – илло, олдинда:

Сочилиб ётибди етишган ҳосил.

Ёшлик қувватини бермас олтин-да,

Илло, муродига Ҳақ этсин восил.

 

Дўстларга тилакдир — сотилган гилам,

Бир четида ўзим ўтиргайдирман.

Бу шошқин замонда отим бўш қўйиб,

Бир сокин манзилга етиргайдирман.

 

Ишин билган боқмас ўтгувчи кунга,

Келажак кунни ҳам кутмагай интиқ.

Шунча яшаб имон келтирдим шунга:

Излаш шарт эмаскан маъно ва  мантиқ.

 

Неваранг юзида порлаган кулгу

Кечмиш  қайғуларинг юваркан шитоб.

Рустамжон тақдири бамисли улгу:

Доим қолиб кетмас панада офтоб!

 

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *