«САБОҚ» (ҳазил)
Тилимни чиқарган онам бир куни:
– Тилингни тийиб юр, кам гапир,– деди.
Юришни ўргатган отам ўгити:
– Югурмай, ўйлаброқ қадам бос энди…
Афсус, бурро бўлди менинг тилгинам,
Уни тия олмай едим қанча панд.
Югуришдан бир зум тўхтамас оёқ,
Вазмин бўлайин деб уринмай ҳарчанд.
– Пухта билим ол,– деб ўргатган устоз,
Илм чўққиларин кўрсатди роса.
Энди олим бўлай, деган чоғимда,
Нечундир ўзлари қилмас муроса…
Бошга етай деди – тил, оёқ, ақл,
Шунда кўз очилиб, ётиб олдим мен.
Дунё ишларига қўлимни силкиб,
Яхшиси, «юз грамм» отиб олдим мен!..
Тўлқин ЭШБЕК
Устоз шеър жуда ажойиб чиқибди. ўқиб мазза қилдим