САБОҚ

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган Наргиза Мирёқубова 1991 йилда Тошкент шаҳар Олмазор туманида таваллуд топган. Турфа мавзудаги мақолалари қатор газеталарда чоп этилмоқда. Маънавият мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

***

“Маънавият” тушунчаси асосан юртимиз истиқлолга эришганидан кейин истеъмолга кирди. Бугунги кунда маънавият нима, деган саволга хилма-хил жавоблар пайдо бўлмоқда.

“Маънавият” ниҳоятда кенг қамровли тушунча. Унинг таърифи оддий лисоний жумбоқ эмас, “маъно”, “маъни” сўзларининг бугунги биз тушунган мазмуни билангина ечилмайди.

Жалолиддин Румийнинг буюк ирфоний асари беҳудага “Маснавийи маънавий” номи билан шуҳрат таратган эмас.

Маънавият яхлит моҳиятга эга бўлганлигидан уни назарий жиҳатдан ўрганиш деганда ушбу ўзак моҳиятни турли нисбатларда кўриб чиқиш назарда тутилади, чунки бу имконимиздаги ягона тўғри йўлдир.

Албатта, чексиз нисбатлараро бугун учун энг долзарбларини танлаб олишга тўғри келади. Бугун биз англаган ҳақиқат шуки, маънавият ҳаёт нурига – маънавий нурга айланиб бормоқда.

Юртимиз мустақилликка эришганидан буён маънавиятнинг ўзига хос ҳуқуқий, назарий пойдеворлари, таянч қоидалари ҳам яратилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов асарларида, маърузаларида маънавият мавзуси алоҳида ўрин эгаллайди. Айниқса, “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида давлатимиз раҳбари маънавиятнинг бутун моҳияти аниқ ва равшан ифодалаб бергани эътиборга моликдир.

Биз талабалар маънавият ҳақида кенг тушунчага, таъбир жоиз бўлса, назарий билимларга эга бўлишимиз лозим. Шу ўринда айтмоқчиманки, “Маънавият асослари” дарсида кўп маълумотларга, пухта билимга эга бўляпмиз. Мазкур фанга оид китобларни синчковлик билан ўқишимиз эса дунёқарашимизни тўғри шакллантиришга, маънавий дунёмизни янада бойитишга хизмат қилади, албатта.

 

Наргиза МИРЁҚУБОВА

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. KAMOLIDDIN KHAMDAMOV:

    МАЪНАВИЯТ — кенг қамровли тушунча! Унинг маъно ва мазмуни кўп асрлик тарихимизга бориб тақалади. Юртбошимиз И. А. Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарлари орқали маънавият — инсоннинг гултожи эканлигини ва усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмаслигини англаш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *