Самарали учрашув – мақсадли ҳамкорлик кафолати
Жорий йилинининг 3 март куни Беларус Республикаси таълим вазири
Игорь Карпенко бошчилигида делегация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Беларус Миллий Техника университети, Беларус информатика ва радиоэлектроника давлат университети, Франциска Скорина номидаги Гомелск Давлат университети ва бошқа олий таълим муассасалари ректор ҳамда проректорларидан иборат делегацияни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов ҳамда соҳа проректорлари кутиб олди.
Ином Маджидов меҳмонларни университетга ташриф буюргани билан самимий қутлаб университет тарихи, тузилмаси ва бугунги кундаги стратегик режалари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Ўз навбатида Беларус Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимидаги узоқ йиллик ҳамкорлик, эришилган ютуқлар ва келгусида ҳамкорлик тармоқларини янада кенгайтириш йўлидаги ўзининг аниқ ва мақсадли таклифларини билдирди. Шунингдек, И.В.Карпенко бугунги кунда Белорус Республикаси олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган Ўзбекистонлик ёшларнинг билим олишга бўлган иштиёқи, қизиқиши ва интилишларини юксак баҳолаб рақобатбардош кадрлаш тайёрлашда доимо очиқ эканлигини айтиб ўтди.
Учрашув жараёнида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини тобора кенгайтириш, кўплаб соҳаларда шартномалар имзолаш ва уларни амалга оширишда самарали ишларни олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Айниқса, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган истиқболи йўналишларда кадрлар тайёрлаш, профессор ўиқтувчиларни малака ошириш, илмий стажировкаларини йўлга қўйиш, ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, докторантура ҳамда мустақил тадқиқотчиларни тайёрлашда илмий лаборатория ҳамда илмий тадқиқот институтлари имкониятларидан унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, томонлар учрашувда Ўзбекистон билан Белорус Республикаси бир-бирига муҳим ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида қарашини, халқаро ҳамкорликни ўзаро ишонч тамойиллари асосида кенгайтириш ва икки халқ манфаатларига хизмат қилишда доимо бир бирларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини айтиб ўтдилар.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашувда Белоруссия Миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти билан ҳамкорлик меморундуми имзоланди. Унга асосан 2021-2022 ўқув йилида “Лазер физикаси, “Материалшунослик ва материаллар технологияси” (тармоқлар бўйича) ҳамда “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси” йўналишларида 2+ 2 қўшма таълим дастури йўлга қўйилади.
Раима Ширинова,
ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори
https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-international/1622
Сўнгги фикрлар