ЎзМУ жамоасининг «Президентимиздан Миллий университет жамоаси
миннатдор!» сарлавҳали табригига ҳам давлатимиз раҳбарининг самимий муносабати илм аҳли, устозлару талабаларни янада мамнун этди. Шунга яраша ишончни оқлаш, иннавацион ғоялар, тадқиқотлар устида ишлаш ва самарасини кўрсатиш — жамоамизнингн олий мақсадига айланмоқда, дейди Дониш домла.
Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.
Менинг шаънимга билдирилган бу табрик ва тилакларни, аввало, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳрим ва ҳурматимни билдираман.
Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва кўп миллатли халқимиз фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор билим ва салоҳиятим, куч-ғайратимни сафарбар этаман.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
http://uza.uz/oz/politics/samimiy-minnatdorlik—26-07-2018
Сўнгги фикрлар